«Кыргызстан» авиакомпанияси Россиядан «Груз-200»ни бепул таший бошлайди

850

«Кыргызстан» давлат авиакомпанияси Россиядан келувчи қирғизистонликлар жасади солинган «Груз-200»ни бепул ташишга кўнди.

Давлат авиакомпанияси тижорат директори Арсен Табылдиев Kloop.kg билан суҳбатда қирғизистонликлар оғирини енгил қилиш мақсадида ширкат Россиядан келувчи «Груз-200»ни бепул ташишини айтди. Унга кўра, марҳум яқинлари эндидикда аэропортдаги божхона тўловларини тўлашади холос.

«“Кыргызстан” авиакомпанияси — давлатга қарашли ширкат ва фуқороларимизни оғир дамларда қўллашлик учун «Груз-200»ни ширкатимиз барча қатновлар бўйича бепул ташишни бошлаш қарорини қабул қилди», — деди Табылдиев.

Компания 10 декабр кундан бошлаб юкни бепул ташишга киришганини айтади директор. Бироқ ҳозирча ширкат бепул хизматидан ҳеч ким фойдаланмаган.

«Ҳозирча ҳеч ким мурожаат қилмади, албатта бу яхшиликка», — деди у.

Парламент депутатлари «Груз-200»ни Қирғизистонга бепул ташиш масаласини 10 декабрдаги йиғинда муҳокама қилгандилар.

«Аксар мигрантлар нолегал тарзда ишлагани учун, «Груз-200»ни олиб келишда муаммолар туғилади», — деб ёзилади парламент сайтида.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонга йилига 80-90 бундай юк келади, норасмий манбаларда эса бу юк сони йилига 300тадан ошиши ёзилган сайтда.