Қирғизистон президенти куёви Футбол федерациясига президент этиб саланди

732

Давлат бошчиси Алмазбек Атамбаев қизининг эри 7 декабр куни Футбол федерациясига президент этиб тайинланди. Сиёсатшунослар унинг бу лавозимни эгаллашида қариндошчилик муомаларининг таъсири йўқлигини айтмоқдалар.

Семетей Султанов Қирғизистон Футбол федерациясига президент этиб танладилар.

Султанов Федерациянинг конференциясида мазкур лавозимга эришди.

Футбол федерацияси матбуот хизмати ходими Тологон Шаршеев Султановнинг президент бўлиб сайланишида унинг қариндош-уруғчилик муомалари рол ўйнамаганини айтади.

«Уни федерациянинг ўзи танлаб олди, яъни ижроя комитетининг барча вакиллари унга овоз беришди. Овоз бериш жараёни ва конференциянинг натижасида Султанов федерация президенти этиб тайинланди», деди Шаршеев.

Федерациянинг янги раҳбаридан шарҳ олишнинг имконияти бўлмади.

Қирғизистон футбол федерацияси собиқ раҳбари Айбек Алымбаев 2008 йилда бу лавозимга тайинланган ва хизмат муддатини тугатгач бу амалдан кетганди.

Kloop.kg президент Атамбаев матбуот котиби балан боғлана олмади.

Сиёсатшунос Марс Сариев федерация матбуот хизмати ходими сўзларига қўшилишини айтади. Унга кўра, Султановнинг президент бўлиб сайланишида унинг қариндош-уруғчилик муомалари рол ўйнамаган.

«Футбол нима деган нарса? Бу “Северэлектро”, ёки “Кантский цементно-шиферный завод” ёки бўлмасам бирор мўмай даромадли ширкат эмас. Бу футбол федерацияси. Фикримча бундан сиёсат қилишнинг ҳожати йўқ», — деди Сариев.

Қирғизистон ҳокимиятидан ағдарилган ҳар иккала президент болалари ҳам ўз вақтида маълум бир спорт федерацияларида раҳбарлик қилган.

2004-2005 йиллари Асқар Акаев ўғли Айдар Миллий олимпиа комитети бошчиси бўлган.

Ҳокимиятдан қувилган иккинчи президент Курманбек Бакиев ўғли Максим эса 2008 йил Кураш федерациясига раҳбарлик қилган.