Қорақўлда очлик эълон қилган маҳбусларнинг бири касалхонага ётқизилди

773

Қорақўлнинг 23чи СИЗОсидаги “қийноқлар” сабаб қарийб уч кундан буён давом этаётган очлик акциясида маҳбусларидан бири касалхонага ётқизилди, деб хабар тарқатди ҳуқуқ ҳимоячилари. Улар маълумотларига кўра, очлик акциясида 97 маҳбуснинг 90 нафари қатнашяпти.

«Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бошчиси Камиль Рузиев Kloop.kg билан суҳбатда очлик эълон қилинган СИЗО-23нинг бир маҳбуси касалхонага ётқизилганини айтди.

Рузиев сўзларига кўра, тиббий ёрдам кўрсатилаётган маҳбуснинг жарроҳлик амалиётида тикилган жойи очилиб кетган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси маҳбучлар очлик эълон қилганидан буён улар билан алоқада эканини айтади. Унга кўра, акцияда иштирок этаётганлар сони камаймаяпти.

Айни пайтда Жазони ўташ давлат хизмати матбуот котиби Александр Никсдорфнинг берган маълумотлари Рузиевникидан фарқланади. Мулозимга кўра, ҳозирда 97 маҳбуснинг 64таси очлик эълон қилган.

Даставвал Жазони ўташ давлат хизмати 79 маҳбуснинг очлик эълон қилганини билдирганди.

Рузев аввалроқ Kloop.kgга берган интервюсида маҳбусларнинг президентга мурожаат қилмоқчи эканларини, бироқ СИЗО-23 ходимлари уларга қоғоз беришдан бош тортаётганларини айтганди.

Котиб Никсдорф маҳбусларнинг президент Алмазбек Атамбаевга мурожаат қилмоқчи эканликлари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.

Сабаб: қийноқларми ёки ойналарнинг ёпилишими?

СИЗО-23 маҳбуслари 4 декабр тонгида овқат тановул қилишдан бош тортгандилар.

Очлик эълон қилишга сабаб «кераксиз» шароитлар бўлганлигини ёзилганди Жазони ўташ давлат хизмати тарқатган баёнотда.

«Маҳбуслар айрим камералар эшиклари ва эшик ойналари доим очиқ туришини, шунингдек айрим маҳбуслар корпус ичида бемалол ҳаракатланишини хоҳлашяпти», — дейилганди хизмат тарқатган баёнотда.

Бироқ «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бошчиси Камиль Рузиев маҳбусларнинг изолятор бошқармаси тарафидан қўлланилаётган қийноқларга қарши норозилик билдираётганини айтганди.

«Улар СИЗО бошқармаси ва ходимлари уларга нисбатан қўллаётган бешафқат муомаласидан нолишяпти. Шунингдек улар ўзларини калтакланиши ва бунга СИЗО бошлиғининг муовини алоқадор эканидан шикоят қилишяпти», — деганди Рузиев Kloop.kg берган интервюсида.