Apple Қирғизистонда iTunes дўконини очди

749

Apple интернет-дўкони қирғизистонлик фойдаланувчилар учун дунёнинг яна 56 давлати яшовчилари қаторида iTunes дўконини очди.

Дунёнинг энг йирик интернет-маркетларидан бири — iTunes дўкони Қирғизистонда ҳам очилди. Бу ҳақда International Business Times нашри ёзди.

«Apple бугун iTunes Store магазинлари Россия, Туркия, Ҳиндистон, Жанубий Африка давлатлари билан бир қаторда дунёнинг яна 52 давлатларида очилишини эълон қилади. Ширкат бу билан бу давлатлар яшовчилари учун маҳаллий ва хорижий мусиқани танловини осонлаштиради», — дейилади Apple тарқатган матбуот релизида.

Авваллари қирғизистонлик фойдаланувчи онлайн-магазинга кирса хизмат сайтида «Хизмат сизнинг мамлакатингизда хизмат кўрсатмайди» деган ёзув пайдо бўларди, эндиликда эса iTunes Store онлайн-магазини мусиқа қидирувни давом этишни таклиф қиляпти.

«Авваллари iTunes Store кирсангиз у ҳеч нарса кўрсатмасди ёки бепул мусиқаларни таклиф қиларди», — деди Apple Қирғизистондаги расмий бўлими савдо менежери Бегенч Гурбансахатов.

Бундан эътиборан интернет дўкондан мусиқалар ва филмлар юклаб олиш имконияти туғилди. Бунгача Қирғизистон ва бошқа бир қатор давлатлар вакиллари иловаларни фақат Apps Store сотиб олишлари мумкин эди.

iTunes пайдо бўлиши

iTunes Store интернет-дўкони iPod mp3-плеерлари тақдимотидан сўнг очилганди.

Корпорация собиқ етакчиси Стив Жобс 2003 йилнинг апрелида хизматни кенг оммага тақдим қилгандан сўнг, интернет дўкон 2010 йилга келиб 10 миллиарддан ошиқ мусиқа сотишга эришган.

Би-би-сининг рус хизматига мувофиқ, интернет-магазиндаги мусиқалар сони ҳозир 20 миллион дона атрофида.

Фильм ва мусақаларни бевосита iTunes орқали ёки Apple ширкатининг — iPod, iPad ва iPhone мосламаларида ўрнатилган махсус программалар орқали кўчириб олиш мумкин.

Айни пайтда Apple платформасига рақобатчи ҳисобланган Android операцион тизимида мусиқаларни юклаб олиш ва кўчиришга ҳеч бир тўсиқ қўйилмаган.