Коррупцияни баҳолаш индексида Қирғизистон 174 давлат орасида 154 ўринни олди

754

Қирғизистон халқаро ташкилот Transparency International рейтингида 174 давлат ичида 154 ўринни олиб рейтингда 10 поғонага юқорилади. Сўнгги икки йил мобайнида давлат энг коррупциялашган давлатлар ўнлигидан чиқмаётганди.

Нодавлат ташкилот Transparency International бу йилги рейтингида Қирғизистон 24 балл жамлади. Ташкилот 1993 йилдан буён дунёдаги коррупция даражасини кузатиб боради.

Ташкилот рейтингидаги кўтарилишларига қарамай, Қирғизистон ҳамон рейтингнинг қизил зонасида, бу эса давлатдаги коррупциянинг юқори даражаси шаклланган демакдир. Рейтинг қоидаларига мувофиқ, давлат қанча оз баҳо тўпласа, унда коррупция шунчалик юқори ҳисобланади.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қирғизистон 133 поғондан жой олган Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда боряпти. Қўшни Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингда Қирғизистондан қуйи ўриндан жой олганлар.

Биринчи ўринни эса ҳар бири 90 баллдан жамлашга эришган Дания, Финландия ва Янги Зеландиялар бўлишиб олишди. Иккинчи ўрин Швецияга насиб қилган бўлса, учинчи ўринга эса Сингапур лойиқ деб топилди.

Охирги ўринни эса ўтган йилгидек Шимолий Корея ва Сомали олди.

Миллий хавфсизлик давлат комитети қошидаги Антикоррупция хизмати ходими Нурбек Сакиев 2012 йилда ҳуқуқ тартибот органлари давлатда коррупцияни йўқ қилиш учун “шафқатсиз” чоралар қўллаганини айтди.

«Жорий йилда давлатдаги коррупцияни йўқ қилиш ва шароитларни яхшилаш устида кўп ишлар олиб борилди. Бизнинг сўнгги йилда қилган ҳаракатларимиз бизни олдинга интилаётганимизни кўрсатади», – дейди Сакыев.

Қирғизистон ҳукумати давлатда коррупция томир отганини тан олади. Коррупцияга қарши курашувчилар орасига президент Алмазбек Атамбаев ҳам қўшилганди.

«Коррупция — бу бизнинг ичимизда ётган асосий муаммоимиз. Мен бу нарсани йўқ қилиш учун ўзимнинг барча ваколатларимни ишга соламан», —деганди Атамбаев 1 декабр куни ўз инагурация нутқида.