Ташиев адвокати Саляновани ишдан олишга ҳаракат қилиб кўради

861

Қўлга олинган мухолиф депутат Қамчибек Ташиев адвокати Икрамидин Айткулов Аида Саляновани Боў прокурор лавозимидан олиш учун парламентга ҳужжатлар тайёрлади —унинг фикрича Салянованинг «малакаси йўқ». Бош прокуратуранинг ўзида адвокат жамиятни «чалғитаётганини» айтмоқдалар.

Айткулов Kloop.kg билан суҳбатда Саляновани лавозимидан олиш учун Жогорку Кенеш ҳамда Президент маъмуриятига ҳужжатларни тайёрлаганини билдирди.

У бу ҳаракатни Бош прокуратура адвокатни лицениядан маҳрум қилишни талаб қилганидан уч кун ўтиб амалга оширди.
Назорат органи ўз талабини адвокатнинг Ташиев ишида терговга босим ўтказаётгани билан тушунтирганди.

Айни пайтда Айткулов Kloop.kg берган интервюда Бош прокуратурада Салянова ва унинг ўринбосари бошчилигидаги «саводсизлар» ишлашини айтди.

Бош прокуратура Ташиев терговининг адвокат иштирокисиз якунланганини эълон қилгани, бу эса катта хато эканини айтади Айткулов.

«Мени Бош прокуратура бошчилигининг жанговар саводсизлиги ҳайратда қолдиради. [...] Уларнинг ўзлари бу қўпол қонунбузарликларини тан олишяпти», — дейди адвокат.

Айни пайтда Бош прокуратура Айткуловни бир неча маротаба огоҳлантиришга қарамай декабр бошида тергов материаллари билан танишиш учун келмаганликда айблаяпти.

Мухолифчилар ҳимоячиси

Бош прокуратура матбуот хизматида мухолифатчи депутат адвокатиоммавий ахборот воситаларига бераётган баёнотлари билан жамиятни чалғитаётганини айтдилар.

Айткулов эса ўша кунлари Бош прокуратура биносида бўлгани ва терговчиларни кўрганини, лекин бирор марта тергов материаллари билан танишишга таклиф қилинмаганини айтади.

«Бу ҳаракатларнинг барчаси мени обрўсизлантириш ва бунинг оқибатида мен Ташиевга ёрдам беролмаслигим учун қаратилган», — деди Айткулов.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми мухолифатчилар билан бирга ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.