Журналист Саипов укаси калтакланиб кетилди

702

2007 ўлдириб кетилган журналист алишер Саипов укаси Шохрух Сапов бир гуруҳ нотаниш инсонлар тарафидан калтакланиб кетган. Ҳуқуқ ҳимоячилар даъвосича, калтаклаганлар орасида депутат ва парламент собиқ спикери Омурбек Текебаев жияни Азамат ҳам бўлган.

Можаро ҳақида биринчилардан бўлиб хабар тарқатган Азиза абдурасулова Саиповга нотанишлар Бишкекнинг Геологическая
кўчасида ташланишганини айтди.

Унинг версиясига кўра, Шохрухни калтаклаганлар орасида депутат ва парламент собиқ спикери Омурбек Текебаев жияни Азамат ҳам бўлган.

«Тўрт йигит тўрт кишидан иборат бўлган гуруҳга ҳужум қилган. Ҳужум қилганлар қўлларида арматуралар бўлган ва у билан бошқа гуруҳдаги болаларни уришган. Уларнинг юзлари кўкарган, биттаси сонидан жароҳат олган», — дейди Абдирасулова.

Унинг сўзларига кўра, милиция можарода қатнашган йигитларни қўлга олган ва уларни Бишкекнинг Октябр туман ички ишлар
бошқармаси бўлимига олиб борган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда ёш йигитлар орасидаги можаро Бишкекнинг Октябр туманидаги магазинларнинг бири ёнида кечки соат 9ларда бўлиб ўтганини айтди.

Шунингдек у Саиповни калтаклашда Текебаев жияни гумонланаётганини тасдиқлади.

Ходим жабрланувчиларга суд тиббит экспертизаси тайинланганини ва можаро юзасидан жиноий иш қўзғалганини айтди.

« [...] Қонун олдида барча баробар ва барчага бирдай муомала қилинади. Калтак еганлар қаердалиги номаълум, бироқ улар
кўрсатмалари олинди», — деди Осмонбаев Kloop.kgга.

Бунгача 2011 йилнинг август ойида «Газета Дайджест» рўзномаси таъсисчиси Шохруҳ Саиповни номълум кимсалар Ўш аэропортида калтаклаб кетганди.

Унинг 26 ёшли катта акаси 2007 йилнинг октябрида тўппончадан отилган учта ўқ билан ўлдирилганди. У ўшанда “Озодлик”, “Америка овоз” радиолари мухбири бўлди ишлаган ва “Фергана.ру” ахбарот агентлиги билан ҳамкорлик қилганди.

Марҳум журналист яқинларининг таҳминича, у сиёсий мотивлар сабаб ўлдирилган.