Қирғизистонда ички қатновларни амалга оширувчи яна бир авиакомпания пайдо бўлди

753

«Sky Bishkek» биринчи декабрдан бошлаб Ўш, Боткен, Жалолбод ва Исфанага қатновларни бошлади. Авиқатнов бош директори ширкат мамлакат ичида фуқорорларни ташиш учун махсус очилганини айтди.

«Манас» халқаро аэропорти матбуот котиби Назгул Дюшебаева Kloop.kg билан суҳбатда «Sky Bishkek» самолетлари ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва шанба кунлари учишини билдирди.

Компания бош директори Жумабек Абдуллаев Kloop.kgга берган интервьюсида улар учоқлари фақат Қирғизистон ичида учишини билдирди.

«Компаниямиз Қирғизистон ичида қатновларни йўлга қўйиш учун махсус очилган. Ҳозирда мамлакат ичида йўловчи ташишда тақчиллик бор», – деди Абдулаев.

У қиш ва ёз мавсумларида компания махсус қатновларни қўшишини айтди.

«Қишда биз Қорақўл ва Бишкек ўртасида йўловчиларни ташишни режалаштиряпмиз. Ёзда эса жанубдан Иссиқкўлга қатновни йўлга қўямиз», – дейди бош директор.

Ширкат ўз ичига 33 одамни сиғдирадиган SAAB 340 учоқларидан фойдаланади.

Бунгача Қирғизистонда ички қатновларни фақат «Кыргызстан» ва «Air Bishkek» авиакомпаниялари амалга ошириб келган.