Қўлига қўлкишан солинган ўқувчи тўрт соат сўроқ қилинган

505


Милициянинг Бозорқўрғон район бўлимида ўн беш ёшли 9 синф ўқувчиси ота онаси иштирокисиз сўроқ қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ёши етмаган ўспирим ота онаси ва ҳимоячиси гувоҳлигида сўроққа тутилиши кераклигини айтди. Милициянинг ўзида боланинг қочиб кетиш қўрқинчи бўлгани ва улар чорасизликдан ушбу ишга борганини айтмоқдалар.

Сўроқ Бозорқўрғон район ички ишлар бошқармаси тезкор хизмат бўлими ходими хонасида ўтказилган.

«Унинг қўлга олингани ҳақида протокол тузилмаган, шунингдек унинг олиб келингани ҳақидаги маълумот Бозорқўрғон районинг ИИВ рўйхатга олиш журналига ҳам киритилмаган», — деб ёзилади Бош прокуратура тарқатган маълумот баёнида.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kg билан суҳбатда Бозорқўрғон милиция ходимлари чорасизликдан ушбу чорани қўлланганини айтди. Унга кўра, бола бунгача ҳам қўлга олинган, бироқ қочиб кетган.

«У бунгача ҳам қўлга олинган, бироқ қочиб кетган. Ундан кейин уни ушлаш учун икки кун ҳарат қилишган. [...] Сўроқ пайтида эса унинг синф раҳбарини чақиришган», — деди Осмонбаев.

Ҳуқуқшунос Нурбек Токтакунов сўроқ пайтида бола қўлидан қўлкишан ечилиб қўйилиши кераклигини айтди.

Шунингдек сўроққа синф раҳбарининг қатнашиши озлик қилишини, бундан ташқари боланинг қонуний вакили — ота-онасининг бири ёки унинг адвокати қатнашиши кераклигини айтади Токтакунов.