Қорақўлдаги 80га яқин маҳбус “қийноқлар” сабаб овқатланишдан бош тортди

696


Очлик эълон қилишга сабаб «кераксиз» шароитлар бўлганлигини ёзиладиди Жазони ўташ давлат хизмати тарқатган баёнотда. Ҳуқуқ ҳимоячилар эса маҳбусларнинг “қийноқлар” сабаб норози бўлаётганини айтмоқдалар.

Иссиқкўл областининг Қоракўл шаҳридаги №23 тергов изоляторида сақланаётган 79 маҳбус овқат тановул қилишдан бош тортди. Жазони ўташ давлат хизмати бошқармаси изолятордаги ойналар ва эшикларнинг ёпилиши маҳбусларнинг норозилигига сабаб бўлганини билдирмоқда.

«Маҳбуслар айрим камералар эшиклари ва эшик ойналари доим очиқ туришини, шунингдек айрим маҳбуслар корпус ичида бемалол ҳаракатланишини хоҳлашяпти», — деймлади хизмат тарқатган баёнотда.

Бироқ «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бошчиси Камиль Рузиев маҳбусларнинг изолятор бошқармаси тарафидан қўлланилаётган қийноқларга қарши норозилик билдираётганини айтади.

«Улар СИЗО бошқармаси ва ходимлари уларга нисбатан қўллаётган бешафқат муомаласидан нолишяпти. Шунингдек улар ўзларини калтакланиши ва бунга СИЗО бошлиғининг муовини алоқадор эканидан шикоят қилишяпти», — деди Рузиев Kloop.kg берган интервюсида.