Суд 2010 йилги революция бўйича жиноий ишни қайта текширувга жўнатмади

691



2010 йил апрель революцияси бўйича жиноий иш текшириш учун жўнатилмади. Суд судланувчилар адвокатининг илтимосини рад этди. Ҳимоячи рад жавобини Олий судга шикоят қилиш ниятида.

Бир ҳафта ичида судланувчилар адвокати Абдикерим Аширов Ҳарбий суд ҳукмини олий суд босқичига шикоят қилиш ниятида. У иш бўйича материалларда кўп ўринларга эътибор берилмаган, деб ҳисоблайди.

Аширов 12 октябрда бўлиб ўтган маҳкамада 2010 йил революцияси ишини қўшимча тергов қилишни сўраганди. Судланувчиларнинг иккинчи адвокати Қубаничбек Ташбалтаев ҳамкасбини қўллаганди.

“Мен адвокат Ашировнинг шикоят аризасини тўла қўллаб-қувватлайман, ва уни асосли деб ҳисоблайман”, - деган Ташбалтаев аввалги маҳкамада.

Жабрланувчиларнинг ҳимоячиси Осунбек Жамансариев Аширов жараённи чўзмоқчи, деб ҳисоблайди.

“У шунчаки жиноий ишни чўзмоқчи. Бу унинг ҳаракатлари билан изоҳланмоқда. Бизнингча, у бошқа одамларнинг манфаатларини кўзламоқда”, - деб ўйлайди Жамансариев.

Жабрланувчиларнинг иккинчи адвокати Жилдиз Азикова ҳамкасбининг фикрини қўллайди.

“Қайта текширишга жўнатиш учун асос йўқ”, - дейди Азикова.

2010 йил революцияси иши бўйича 28 киши судланмоқда. Улардан 8 нафари, жумладан собиқ президент Қурманбек Бакиев, унинг икки ўғли ва укаси Қирғизистон ҳудудидан ташқарида.