"Шоро" ичимликлари Бишкек кўчаларида йил бўйи сотилади

671

Бишкек мэри Иса Омуркулов 2013 йилдан "Шоро" компанияси ичимликлари савдо нуқталари кўчалардан олиб ташланишини ва янгиларига алмаштирилишини эълон қилди.

Компаниядагилар савдо нуқталарининг иситишга мосланувчи ва йил бўйи турувчи бўлишини айтишди.

Омуркулов Ўш бозори атрофидаги йўлларни очилишида “Шоро” ичимликлари савдо нуқталари компаниянинг эстетик вазифаларни бажара олмаганидан Бишкек кўчаларидан олиб ташланишини эълон қилди.

2013 йилдан бу нуқталар “янги, барча санитария талабларига жавоб бера оладиганларига алмаштирилади”, деб қўшиб қўйди мэр.

Миллий ичимлик савдо нуқталари Бишкек кўчаларида ҳозирда фақат баҳордан ёзнинг охиригача, яъни иссиқ кунларда очилади.

“Шоро” компаниясидагилар шаҳар ҳокимининг сўзларини тасдиқлади.

“Бу мэриянинг пойтахт ташқи кўринишини яхшилаш борасидаги талаби. Биз ҳаракатчан нуқталаримизни мукаммаллаштиришга қарор қилдик. Компания ҳозир янгиларига ишлов бериш билан шуғулланмоқда”, - дейди “Шоро” компаниясининг жамоатчилик билан алоқа бўлими вакили.

Янги нуқталарнинг эскизлари ишлов бериш босқичида ва ҳали ошкор қилинмади, давом этади бўлим ҳодими.

“Янги нуқталар маҳсулотни йил бўйи сотишга мўлжалланган, йил бўйи турадиган бўлади. Компания шу билан боғлиқ равишда янги қиздирувчи ичимликлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда”, - дейди компания ҳодимаси.

Бишкек мэрияси матбуот хизмати сотувчилар учун шарт-шароитлар ҳам яхшиланишини айтди.

“Савдо маданиятлилашиши керак”, - дейди у.

“Шоро” ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти 1992 йили очилган бўлиб, миллий алькогольсиз ичимликлар ҳамда маъданли ва булоқ сувларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Ичимликлар 1992 йилдан бери Бишкек кўчаларида бочкаларда сотилади. “Шоро”нинг бош рақиби “Артезиан” компаниясидир.