Сиёсатшунослар: Хитой раҳбариятининг ўзгариши Қирғизистон билан муносабатларга таъсир қилмайди

666

Хитойда бошқарувдаги коммунистик партия мамлакатга янги бошлиқ сайлаш учун 18-съездга тўпланди. Чет эл матбуоти бошлиқ ҳозирги раис ўринбосари Си Цзиньцин бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. Сиёсатшунослар Хитойнинг Қирғизистон билан ташқи сиёсати ўзгаришсиз қолади, демоқда.

Мамлакатга янги бошлиқ танлаш жараёни 1949 йили коммунистлар ҳокимиятга келгандан бери ёпиқлигича қолмоқда. Янги раҳбар политбюро аъзолари томонидан ҳар ўн ёилда коммунистик партия съездида сайланади.

Хитой қонунларига кўра, политбюро доимий қўмитаси аъзолари 68 ёшдан ошмаган бўлиши керак. Компартия раислигига номзоднинг ёши эса 59 ёш.

Қирғиз сиёсатчилари Хитой раҳбариятининг алмашиши Қирғизистон билан муносабатларга таъсир қилмайди, деган фикрда.

Сиёсатшунос Марат Казакпаев Хитойда ҳукуматнинг анъанавий тарзда мерос бўлиб қолиши ташқи сиёсатнинг ўзгаришига йўл қўймайди, деб ҳисоблайди. У Хитой Қирғизистонга пул киритишда давом этади, деб ўйлайди.

“Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон Тожикистондан кейин иккинчи ўринда, аммо улар ўсмоқда. Булар - энерголойиҳалар, йўллар қурилиши, тоғ-кон соҳаси ва бошқалар”, - дейди Казакпаев.

Сиёсатшунос Марс Сариев ҳамкасбини фикрларини қўллайди ва партиянинг янги раиси Марказий Осиё, хусусан, Қирғизистон йўналишида “иқтисодий экспания” сиёсатини давом эттиради, дейди.

Экспертнинг фикрича, Хитой одатда ўз ишбилармонларининг Қирғизистон ҳукумати билан тўқнашувларига эътибор бермайди, аммо бу мамлакат олтин кон ширкатлари билан тўқнашувларга “қаттиқ” жавоб беради.

“Хитой ҳукумат доирасида қаттиққўллик қилади ва жуда қаттиқ муносабат билдиради. Бизнинг ҳукуматимизга бу билан ҳисоблашишга тўғри келади”, - дейди эксперт.
У Хитой қирғиз иқтисодиётига газ ва нефть заҳиралари борасидаги қизиқиши туфайли киришни давом эттиради, деб ҳисоблайди.

Қирғизистон ҳудудида Хитойнинг маҳаллий аҳоли атроф-муҳитга зарар келтиради, деб кўп бора митинг уюштирган бир неча нефтни қайта ишлаш ва олтин кон қазувчи заводлари жойлашган.