Қизилқияда ўғирланган қизча ота-онаси уни излашни тўхтатди

625


Молиянинг етишмаслиги Қизилқиянинг бозорида ўғрланиб кетган Айбике Абдилакимова изловларнинг тўхтатилишига асосий сабаб бўлди. Милиция қидирувлар ҳозирча фойда бермаёганини айтмоқда.

Қизалоқ отаси Асан Абдилакимов Kloop.kg билан суҳбатда оила молиявий муаммолар сабабли қизалоқни излашни тўхтатганини айтди. Бироқ у ҳар куни милиция билан боғланиб туришини қўшиб ўтди.

«Охирги марта милиция билан 16 ноябр куни боғлангандим. Бахшиларга бордим. Улар бир ярим ёки икки ойдан кейин бола топилишини айтишди», — дейди бир ёшли қизалоқ отаси.

Абдилакимовга кўра, у милиция билан биргаликда Ўш, Жалолобод, Папан қишлоқларига борган, бироқ сафар бесамар якунланган.

Қизилқия ички ишлар бошқармаси ходими Болот Жангазиев милиция қизалоқни қидиришни давом эттираётганини, янги хабар бўлса матбуотга хабар қилинишини айтди.

Бир ёшли Айбике Абдилакимовани Қизилқиянинг марказий бозорида бир ой муқаддам ўғирлаб кетишган. Нотаниш аёл қизалоқ онасига келиб боласини ушлаб туришга ёрдам беришини айтган.

Бозорда ўрнатилган кузатув камераси нотаниш аёлга бола берилаётган пайтни ҳам ёзиб олган.

Видеода нотаниш аёл қизчани олиб қайси тарафга кетгани кўринмайди, бироқ бу пайтда она бошқа тарафга қараб тургани суратга олиниб қолган.

Она боласини ўзга аёлга бергандан олти дақиқа ўтгач излай бошлаган ва видеодаги лавҳага кўра болани излаб нотўғри тарафга юриб кетган.