Ҳукумат автомобилларнинг экологик яроқлилигини текширмоқчи

540



Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги экспертлар гуруҳи атроф-муҳитни ифлослантириш бўйича техник текширувдан ўтмаган автомобилларни яроқсиз деб топишни таклиф қилмоқда. “Ника-Плюс” транспорт корхонаси бошлиғи ифлосланиш бензиннинг сифатига боғлиқ эканлигини айтди. Нефтетрейдерлар ассоциацияси Қирғизистонга экологик тоза ёқилғи олиб келинишини таъкидламоқда.

Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги экспертлар гуруҳи аъзоси, эколог Владимир Гребнев Kloop.kgга муассаса техник текширувга “чиқариш тизимининг экологик меъёрларга тўғри келиши” деган параметрни киритишни таклиф қилаётганини айтди.

“Ифлослантирувчи моддаларнинг тахминан 80 фоизи ҳавога ҳаракатланувчи манбалардан тушади. Буларнинг катта қисми - автомобиль транспорти”, - дейди Гребнев.

Бунинг инсон соғлигига салбий таъсир қилувчи токсин моддаларини чиқариш деярли икки баробар кўпайганлиги билан боғлиқ эканлигини айтади эколог.

“Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ортиб бориши инсон саломатчилигига, айниқса шаҳар аҳолисига салбий таъсир кўрсатади”, - дейди эколог.

Маршрут таксиларини бирлаштирувчи “Ника-Плюс” корхонасининг раҳбари Олег Головачев транспортнинг экологик яроқли эканлигини текширишдан аввал Қирғизистонга олиб келинаётган ёнилғининг токсин даражасини аниқлаш лозимлигини аййтади.

Қирғизистон нефтетрейдерлар ассоциацияси бошлиғи Жумакадир Акенеев Қирғизистонга ёнилғи Россиядан олиб келинишини ва “текширилган ҳамда экологик тоза” эканлигини эълон қилди.

У ушбу параметр киритилса, автомобиль эгаларида муаммо туғилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

“Қирғизистондаги автотранспортнинг катта қисми эскирган ва бу регламент бўйича ўта олмаса керак. Қирғизистон аҳолисининг кўп қисми бундай экологик яроқлилик даражаси юқори бўлган қимматбаҳо автомобилларга қурби етмайди”, - дейди Акенеев.

Ҳозирги кунда техник текширув фақат махсус тайинланган ва транспорт хизматини кўрсатувчи автомобилларга мажбурий. Қолганлар учун ихтиёрийдир.