Суд Собировга ҳукмни 12 ноябрда чиқаради

808

Первомайск туман суди ноябрь ўрталарида Ижтимоий тараққиёт собиқ вазири Равшан Собировга ҳукм чиқаради, дейди унинг ҳимоячиси. Давлат айбловчиси уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда.

Собиқ вазир ҳимоячиси Икрамидин Айткулов Kloop.kgга 12 ноябрдаги маҳкамада ҳимоясидаги шахсга сўнгги сўз берилади, шундан сўнг судья ҳукм чиқаради.

Айткулов Бош прокуратура қўйган айбларни уйдирма дейди ва маҳкама Собировни оқлайди, деб ҳисоблайди.

Барча айбловлар судда сўзларидан воз кечган Мирзахметовнинг (Собировнинг ёрдамчиси) сўзлари асосига қурилган. Ҳеч қандай далиллар йўқ, ҳаммаси уйдирма, - таъкидлайди адвокат.

Давлат айбловчиси Асанали Иманбеков Собировни 15 йилга, ёрдамчисини 14 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда.

Собиров хориж ширкатидан мамлакатда фаолият юритиш ҳуқуқини олиб бериш учун катта миқдорда пора олганликда гумон қилинади.

3 октябрдаги маҳкамада Собировнинг ёрдамчиси айбланувчи Тоҳир Мирзахметов кўрсатмаларини ўзгартирган. Энди у бошлиғининг айбсиз эканини таъкидламоқда.

Бош прокуратура Мирзахметовнинг бошлиғи учун пора олгани борасидаги кўрсатмасидан сўнг Собировга нисбатан 2012 йил июлида жиноий иш қўзғаган.

Собиқ вазир ёрдамчиси ўз айбини тан олади ва ҳукмни енгиллатишни сўрайди, чунки унинг аёли ҳамда кичик ёшдаги фарзанди бор.

Махсус хизмат ҳодимлари собиқ вазирни 5 июлда қўлга олган. Амалдор ўзига нисбатан қўйилган айбларни рад этяпти.

Мен айбловнинг ҳеч бир бўлими билан рози эмасман ва мен айбдор эмасман. Мен ҳеч кимдан пора олмаганман, - деган эди Собиров суд маҳкамаларининг биридан сўнг.