Милиция инқилоб тайёргарлиги ҳақида гап борган видеони ўрганади

746

Бишкек Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати “Намба” кўнгилочар порталидаги 11 ноябрда давлат тўнтариши бўлиши ҳақида гап борадиган видеороликни ўрганишга ваъда берди.

Бишкек Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Айгул Давлетбаева Kloop.kg журналистларига милиция “Намба” порталида 5 ноябрда жойланган “Инқилоб ва Бишкекдаги талон-тарожни ким тайёрлайди” деб номланган роликни текширишини ваъда қилди.

Тахмин қилинишича, фойдаланувчи shpuntik ss томонидан жойланган видеода журналистлар билан интервьюда 2010 йил апрель тўнтаришидаги талон-тарожда “Ата Мекен” депутатларини айблаган маҳбус Абдулла Юсуповнинг шериги Айсулуу Дуйшенкулова кўрсатилади.

Дуйшенкулова мухолифатдаги “Ата-Журт” партияси раҳнамоси Қамчибек Ташиев ҳамда “Республика” фракциясининг парламентдаги раҳнамоси Алтинбек Сулаймонов 2010 йили олиб ташланган Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максим ва укаси Жаниш Бакиевлар билан алоқадор эканлигини айтади.

У 11 ноябрда бўлиши мумкин давлат тўнтаришини ташкил этиш учун криминал ном чиқарган Қамчи Колбаев келишини айтади.

“Ата-Журт”га 100 фоиз йигитлар керак, улар ҳозир тайёрланишмоқда. 100 фоиз отишади”, - дейди Дуйшенкулова.

Сиёсатчи Токтогул Какчекеев парламент комиссияси “Ата Мекен” партияси депутатларининг 2010 йил апрель воқеалдарига алоқасини кўриб чиқувчи ишни якунлаш арафасида, шунинг учун ҳам бундай видеоролик тарқатилган, деб ҳисоблайди.

“Ўйлайманки, “атамекенчилар” бу видео-сюжетни оммалаштириш ва бу аёлнинг гаплари орқали шундай ўрнак бўла оладиган ҳодиса кашф қилганлар”, - деб ҳисоблайди Какчекеев.

Хавфсизлик кенгаши собиқ котиби Мирослав Ниязов роликнинг ҳеч қандай қиймати йўқ, аммо Қирғизистондаги учинчи инқилобдан қочиб бўлмайди, унинг қачон бўлишини вақт кўрсатади, - деди.