Мансабдорлар, шунингдек, депутатлар жиноят содир этганликда айбланувчилар тарафини ололмайди.

740


Текебаев ўз қонун лойиҳасини 29 октябрда суд-хуқуқ муаммолари бўйича парламент қўмитаси мажлисида тақдим этди. Муҳокамада депутат парламент аъзолари тарафидан расмий илтимослар суд ҳукмига таъсир қилиш ҳолатлари тез-тез учрашини таъкидлади.

Шунга асосан, Текебаев Жиноий Кодексга депутатлар ва расмий амалдорларнинг айбланувчилар тарафини ололмасликлари ҳақида қўшимча киритишни таклиф қилди.

"Баъзан судьяларнинг ўзлари тегишли ҳужжатлар учун судланувчиларнинг адвокатларини парламент аъзоларининг олдига юборадилар. Шундай қилиб, депутатлар хатларга қўл қўйиш билан суд жараёнига аралашиб қоладилар.Агар бу қонун доирасида таъқиқланса, мурожаат ҳам қилмай қўйишади. Жойларда оқсоқоллар, таниқли кишилар бор, ўшалар кафиллик ёзишсин", - АКИпресс агентлигидан цитата келтирилади.

Муҳокамадан сўнг қўмита аъзолари қонун лойиҳасини қўллади ва биринчи ўқишга парламент муҳокамасига жўнатди.

Агар маъқулланса, ҳужжат профиль қўмиталар ва пленар мажлисда ҳам кўриб чиқилиши керак.
Шундан сўнг қабул қилинган қонун лойиҳасига президент Алмазбек Атамбаев имзо қўяди.

Аввалроқ Жогорку Кенеш депутатлари бир неча бор ҳибсга олинган ҳамкасблари Нариман Тюлеев, Равшан Собиров, Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларнинг тарафини олгандилар. Бироқ, расмий илтимосдан сўнг фақатгина Собиров озод қилинганди. Уни Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси тергов изоляторидан уй ҳибсига кўчиришганди.