Парламет вице-спикери Қирғизистондан оффшор минтақаларга пул олиб чиқишни таъқиқламоқчи

788



Жогорку Кенеш вице-спикери Бакит Торобаев банклар ҳақидаги 31-моддани “оффшор минтақаларга ҳар қандай банк операциялари ва битимлар”ни чекловчи бўлим билан тўлдиришни таклиф қилди. Ҳукумат аввалроқ банк операциялари устидан назорат чекланмайдиган 42 мамлакат руйхатини аниқлаганди.

Бундай тузатишга сабаб тижорат банклари кредиторлари ва сармоядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш учун кураш, дейилади парламент сайтида.

“Мамлакатдаги барча банклар учун оффшор минтақаларга молия маблағлари ўткизишни чеклаш меъёрларини киритиш таклиф қилинмоқда”, – деб изоҳ берди парламент ахборот бўлими.

Қонун лойиҳасига биноан, оффшор минтақалар рўйхатини Қирғизистон Миллий банки аниқлайди.

Торобаев шу йилнинг май ойи ўрталарида молиявий воситаларни мамлакатдан олиб чиқишни таъқиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида гапирганди. Парламент аъзоси Қирғизистондан оффшор минтақаларга “катта маблағлар кетмоқда”, деганди.

“Қанақа маблағлар, қанча, қаёққа кетаётгани ҳақида бизда маълумот йўқ, гарчи бизнинг пулларимизни қандай ўткизишаётганини билишимиз керак”, – деб “К-Ньюс” ахборот агентлиги цитата келтиради.

Оффшор минтақалар – имтиёзли солиқ режимини таъминловчи ва банк назорат органларига маълумотларни тақдим этишни ҳамда тўла фош этишни кўзда тутмайдиган мамлакатлар ва ҳудудлар.

Ҳар бир давлатнинг ўз оффшор минтақалари рўйхати мавжуд. Қирғизистон Миллий банк қарорига асосан, имтиёзли солиқ режими ва операциялар устидан чекланган банк назоратига эгалик қилувчи 42 мамлакатни тан олади.

Асосан, бу рўйхатга Панама Республикаси ёки Лихенштейн Қироллиги каби ҳудуди жиҳатидан кичик мамлакатлар киради.

Қирғизистондан маблағларни олиб чиқиш

Ҳокимиятдан ағдарилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев номини молиявий фирибгарликлар билан боғлашади. Кичик Бакиев ва ҳамтовоқлари 2010 йилги арпель тўнтарилишидан кейин Қирғиз банкларидан маблағларни олиб чиқиб кетганликда айбланади.

Бакиев ҳукумати ағдарилганидан сўнг тузилган Вақтли ҳукумат президент ўғлининг назоратида бўлган олти банкни санаб ўтди — АзияУниверсалБанк (АУБ), ҚирғизКредитБанк, Манас Банк, Аманбанк, Иссиқ-Кўл банк ва ДосКредоБанк.

Давлат тўнтариши содир бўлганидан кейинги куниёқ Қирғизистон Миллий банки юқоридаги банклардан маблағларнинг олинмаслиги учун ташқи бошқарувни қўлига олган.

Молия вазири Темир Сариев ўшанда Россиянинг “Коммерсант” газетасига берган интервьюсида пуллар олинганми йўқми, ҳали номаълум, деганди.