Ташиев иши бўйича материаллар Олий судгача етиб борди

719

Олий суд девонхонаси ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланаётган “Ата-Журт” партияси раҳнамоси Камчибек Ташиев иши бўйича материаллар келиб тушгани хабарини берди. Депутат учун таъқиқ чораларини ўзгартириш бўйича маҳкама муддати ҳали номаълум.

Девонхона Ташиев учун таъқиқ чораларини ўзгартириш бўйича материаллар 29 октябрда келиб тушгани ҳақида хабар берди. Олий суд вакили муҳокама муддати ҳали тайинланмади, деб қўшиб қўйди.

Депутат ҳимоячиси Икрамидин Айткулов 29 октябрда бош прокуратурага ҳимояси остидаги шахснинг шароитларини ўзгартириш ҳақида арзнома юборди.

“Бугун мен Бош прокуратурага Жогорку Кенеш депутатлари илтимослари муносабати билан таъқиқ чораларини ўзгартириш ҳақида расмий илтимос ташладим”, - дейди ҳимоячи.
Бош прокуратура таъқиқ чораларини Олий суд қарорисиз ҳам ўзгартира олади, деб қўшиб қўйди Айткулов.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳозирча расмий илтимос ҳақида маълумоти йўқлигини айтди.
Матбуот хизмати ходими арзнома аввал рўйхатдан ўтказилиши, кейин ушбу иш билан шуғулланаётган ходимга берилиши, кейингина матбуот хизматига хабар қилиниши керак, деб тушунтирди.

“Ҳокимиятни қўлга олишга ҳаракат”

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирларининг кузатишларига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.