Боласидан айрилган она суд ҳукмидан норози

777

Июнь қўзғолонида боласидан айрилган Дилбар Кочконова ўғлининг ўлими юзасидан Қорасув туман суди чиқарган ҳукмга норози бўлмоқда. Туман суди бўлса айбланувчининг гуноҳи тўлиқ исботланмаганлиги учун шундай ҳукм чиқарилганлигини билдирди.

Жабрланувчи тараф етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм чиқариш - адолатсиз ҳукм деган асос билан Ўш вилояти судига мурожаат килди.

Фожеада фарзандидан айрилган Дилбар опа ўғлини жасадини шу кунгача олгани йўқ. ДНК анализлари текширилаетганлиги сабаб, жасад яқинларига берилмай турибди.

Жиноятга алоқаси бор деган гумон билан қўлга олинганлар устидан суднинг ҳукми жорий йилнинг 26-сентябрида чиққан.

<>,- дейди Дилбар опа.

Дилбар Кочконованинг 32 ёшдаги ўғли Алмаз Аскаровнинг бошсиз танаси 2010-йилнинг 19-июнида топилган. Жиноятга алоқадор деб Ўш шаҳри яшовчилари ота-бола Маматазиз Бизруков ва Махаммад Бизруков қўлга
олинган.

Уларга Қирғиз Республикасининг Жиноят ва жазо кодексидаги одам ўғирлаш ва қасддан одам ўлдириш фактлари бўйича жиноий иш қўзғалган.

Тергов ишлари давом этаётган пайтда Маматазиз Бизруков вафот этганлиги учун Аскаровнинг ўлими бўйича унинг ўғли тергов килинган.

Қорасув туман суди судяси Назимбек Матраимовга кўра, Бизруковга қўйилган айб тўлиқ исботланмаганлиги учун унга етти йиллик жазо тайинланган.

<>,- деди
Матраимов.

Бироқ суднинг бу ҳукмидан Дилбар Кочконова норози бўлмоқда. У ўғлини ўғирлаб кетганлар ўлдирган, деган фикрда:

<>, дейди Кочконова.

Қорасув туман суди чиқарган ҳукмга норози аёл Ўш вилоят судига 28-сентябрь куни ариза билан мурожаат қилган.

Ҳукмни чиқарган Қорасув туман суди судяси Назим Матраимов норози аппеляция ёзган аризаси сабабли хозирча туман суди ечими кучида эмаслигини айтди.

2010 йилнинг июнида юз берган фожеа юзасидан 3324 жиноий иш қўзғалган. Тергов ишлари ҳалигача давом этяпти.

Муаллиф: Ҳилола Ашурова