Тулейкендаги ягона болалар боғчаси очилди

662



Ўш шаҳрига карашли Тулейкен қишлоғида биринчи болалар боғчаси ишга тушди. Боғчанинг очилиши октябр ойида нишонланувчи шаҳар куни муносабатига қаратилган.

Тулейкен қишлоғида шу пайтгача кичик ёшдаги болалар учун мослашган мактабгача бўлган таълим муассасалари йуқ эди. Маҳаллий ота-оналар фарзандларини Ўшдаги тарбия муасссаларига олиб боришар ёки мактабгача тарбияни фақат уйда беришарди.

Қишлоқ яшовчиси Мария Аматованинг айтишича, боғча йўқлиги туфайли аксарият болалар мактабга борганда дарсларни ўзлаштиришга қийналишарди:

«Янги боғча очилаётгани биз учун ҳам фойдали бўляпти. Бу ота-оналарга ҳам бола тарбиясида анчагина кўмак бўлади. Баъзилар фарзандини шаҳардаги боғчаларга беришарди. Боласини олиб бориш ва яна қайта олиб келиш уларнинг анча вақтини оларди»,- дейди Мария Аматова.

Қишлокнинг яна бир яшовчиси Майсалбек Салиев боғчанинг ишга тушишини ота-оналар интиқлик билан кутганларини айтади:

«Қурилиш ишлари тезроқ битсин, деган мақсадда қишлоғимиз аҳолиси ҳам қўлдан келганича ёрдам қилди. Кимдир ғишт-тошига кўмаклашди, кимдир сув ташиди. Айримлар усталарни озиқ-овқат билан таъминлади. Мен битта фарзандимни Ўшдаги болалар боғчасига бергандим. Кўпинча эрталаб вақтида етиб боришга қийналардик»,- деди Майсалбек.

Тулейкенлик болалар боғчаси учун қишлоқ ўртасидан жой ажратилган. Қурилиш ишлари баҳорда бошланган ушбу тарбия муассасаси октябрнинг илк беш кунлигида нишонланувчи Ўш шаҳри куни муносабати билан ишга топширилиши режалаштирилган.

Боғчани қуришда маҳаллий бюджетдан ва хомийларнинг ёрдами билан 28 миллион сом ҳаражат сарфланганини Ўш шаҳар Билим бериш бошқармаси раҳбари муовини Қутман Қамчиев билдирди:

«Қурилиш ва таъмирлаш ишларини Ўшдаги «Ак-Тилек-Курулиш» компанияси ишга оширди. Боғчанинг 4-октябрда очилиб, 15 октябрда ишга тушиши кутиляпти. Боғча очилиши билан 20 одам иш билан таъминланди»,- деди Камчиев.

Боғчада бир вақтнинг ўзида 90 болажонларни тарбиялаш учун имкониятлар яратилган . Ўқув қуроллари ва керакли жиҳозлар Ўш мэрияси тарафидан сотиб олинган. Ҳозирда болаларни қабул қилиш ишлари бошланди.

Ўш шаҳри куни муносабати билан яна бир болалар боғчаси шаҳарга қарашли Жапалақ қишлоғида ҳам очилиши кутиляпти.

Муаллиф: Ҳилола Ашурова, Элиза Жаныбекова.

Муҳаррир: Санжар Эралиев