Қирғизистон ҳукумати нафақа миқдорини босқичма-босқич кўтариб, турмуш ҳаражатларини қоплайдиган даражада юқорилатишни режалаштирмоқда.
Бу Қирғизистонда тўрт минг сомдан ошиқ миқдордаги пулни ташкил қилади.
Ижтимоий тўловлар миқдорини кўтариш лойиҳаси имзо учун Бош вазирга юборилган.
Молия вазирининг матбуот хизмати нафақалар тахминан ўрта ҳисобда 200 сомга кўтарилишини хабар қилди.
Ҳукуматдагилар лойиҳани амалга ошириш учун 200 миллион сом ажратишни режалаштирмоқда.
Республика ижтимоий ҳимоя жамғармасининг матбуот котиби Мээрим Исхакова «Клоопга» берган интервьюсида нафақалар 1-ноябрдан бошлаб кўтарилишини билдирди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда пенсиянинг ўртача миқдори 3 167 сомни ташкил қилади, айни пайтда турмушга бўлган энг паст ҳаражат 4 069 сом.