Истеъмолчилар кўпайганидан Ўшдаги интернет тезлиги икки ҳиссага пасайди

421

«Кыргызтелеком» телекоммуникация корпорацияси билдирганидай, Ўшдаги интернет қўшилишнинг тезлигини ушлаб туришга компанияда жиҳозлар етишмайди.

«Кыргызтелеком»нинг маълумотига кўра, шаҳардаги интернет тезлиги икки ҳиссага озайди — ҳозирда интернет тезлиги сониясига 3 мегабиттдан 1,5 мегабиттгача тушган.

Ўш шаҳридаги интернет фойдаланувчиларининг сони ошганидан, компания интернет тезлигини озайтишга мажбур бўлди, дейди «Кыргызтелеком»нинг Ўшдаги вакиллиги маълумот бўлими раҳбари Бусурманкул Максутов.

Бироқ мулозим шаҳар бўйича қанча истеъмолчи бор эканлигини аниқ айтиб беролгани йўқ.

Унинг таъкидлашича, интернетнинг аввалги тезлигини созлаш учун янги жиҳозлар ўрнатиш керак — ҳозирда иккинчи техник жиҳозлар таъмирланмоқда. Режа бўйича таъмир ишлари декабрда ниҳоясига етиши керак.

«Кыргызтелеком» — Ўш шаҳрини ADSL интернет билан таъминловчи ёлғиз ширкат. Интернетнинг тезлиги Жололобод ва Боткен вилоятларида ҳам пасайганини хабар қилди «Кыргызтелеком»нинг жанубдаги вакили.

Муаллиф: Дастан Үмөтбай уулу ва Сапар уулу Элгазы