Домен учун пул тўламаганлиги сабаб МҲДҚ сайти ишламай қолди

608


Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига тегишли бўлган gknb.kg доменига 23-сентябрдан буён пул тўланмагани учун икки ҳафтадан буён қўмита сайти ишламаяпти.

Айни пайтда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати сайт учун маблағ етарли деб исботлашга ҳаракат қиляпти.

МҲДҚнинг сайтини домен билан таъминлаган «АзияИнфо» компаниясининг оператори «Клооп»га берган суҳбатида сайт домени учун пул тўламаганлиги сабаб унинг фаолияти тўхтатилганини билдирди.

Қирғизистоннинг доменларини рўйҳатга олиш хизматининг сайтида ёзилишича, маҳсус хизматнинг сайти учун тўлов муддати ўтган ойнинг охирида — 23-сентябрда якунланган.

Энди МХДҚ домен учун 23-октябргача пул тўлаши керак, йўқса уни истаган одам ўз номига ўтказиб олиши мумкин.
Миллий ҳавфсизлик давлат бошқармасининг матбуот хизмати сайт яхши ишлаётганини айтди.

Махсус хизматдагилар қайси интернет тарқатиш компаниясининг хизматларидан фойдаланишини айтишдан бош тортишди— қўмита ходимининг таъкидлашича, бу маълумот сир бўлиб ҳисобланади.