Собиқ ижтимоий ривожлантириш вазири Равшан Сабировнинг экс-ёрдамчиси Тахир Мирзаметов ўз кўрсатмасини ўзгартирди — у маҳкамада Сабировнинг айби йўқ деб айтди.
Бош прокуратура Мирзаметовнинг кўрсатмаларига биноан вазирга нисбатан Қирғизистон жиноят кодексининг «пора талаб қилиш» банди бўйича жиноят иши очганди.
Мирзаметов ўзининг собиқ раҳбари Сабиров буйруғи асосида пора талаб қилганини айтганди — 3-октябрда ўтган Биринчи май район судининг йиғинида Мирзаметов ўз кўрсатмасини ўзгартирди. Сабиров ёрдамчисининг янги кўрсатмасига кўра, экс-вазир унинг пора талаб қилишига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Болаларни асраб олиш бўйича иш олиб борган Италия ташкилотнинг вакили Гүлайым Исмаилова аттестатга имзо қўйиш бўйича маълумот олиш учун, Мирзаметовга 15 минг АҚШ доллари таклиф қилган, деб билдирди маҳкамада собиқ вазирнинг ёрдамчиси .
Тахирнинг янги кўрсатмаларига биноан, у ўз раҳбари Сабировга олиши керак бўлган «пора» тўғрисида билдирган эмас — ёрдамчи «поранинг» бир бўлагини олгандан кейин ҳибсга олинган.
Бош прокуратура Сабировга нисбатан жиноят ишини 2012 йилнинг июлида унинг ёрдамчиси Мирзаметовнинг кўрсатмасига таяниб қўзғаган — унда Мирзаметов порани раҳбари учун талаб қилганлигини айтган.
Махсус хизмат ходимлари экс-министр Сабировни 5-июлда ҳибсга олишган.
Бироқ амалдор ўзига қўйилган айбларнинг барчасини инкор қилиб келган.