Хорижда яхши ўқиётган қирғизистонлик талабалар президентдан стипендия олади

601

Давлат бошчиси Алмазбек Атамбаев хорижда ўқиётган талабалар учун 400 АҚш доллари миқдорида янги стипендия ажратиш ҳақида қарорни мизолади — танлаб олинган стипендиячилар 2013 йилнинг июлигача стипендия оладилар.

Президент стипедия олувчи 18 қирғизистонликни танлади. 2012 йилнинг сентябридан 2013 йилниннг августигача мазкур стипендияни оладилар.

Президент матбуот котиби Кадир Токтогулов стипендияга эришиш учун махсус танловдан ўтиш керак бўлганлигини айтди — бироқ котиб қайси критерийлар орқали талабалар танланганини изоҳламади.

Унга кўра, талабалар ўзлари танловда иштирок этиш учун талабномалар топширганлан.

Токтогулов айтишича, 2013 йилдан кейин мазкур стипендия лойиҳаси давом этиши аниқмас.

Президентнинг расмий сайтида ёзилишича,стипендиялар берилишидан мақсад, ўқиш ва жамият ишларида фаол бўлган қирғизистонликларни қўллаш бўлган.

«Клооп» ҳозирча стипендия олувчи талабалар биилан боғлана олгани йўқ.