Apple ширкати iPhone янги русумини 12 сентябр куни тақдим этади

754



Apple ширкати ўз шайдоларига 12 сентябр куни iPhone нинг янги моделини тақдимоти бўлиши мумкинлигига ишора қилди — таҳминларга кўра, у ҳақидаги маълумотлар сир тутилаётган телефоннинг номи iPhone 5 бўлади.

Apple журналистларга 12 сони туширилган ва соннинг соясида 5 сонига айланган сурат юборган.

Тақдимоти кутилаётган телефон номи iPhone 5 бўлиши ва тақдимот маросими 12 сентябр куни бўлиши кутилмоқда.

ББСнинг хабар қилишича, тақдимот маросими Сан Франциско шаҳрида бўлиб ўтади.

Тақдимот Бишкек вақти билан 23:00да бошланиши кутиляпти.

Анъанга кўра, Apple ширкати ўз мухлисларига бошқа маълумотни очиқламайди.

Интернет тармоқларида эса янги iPhoneнинг қандай бўлиши ҳақида фойдаланувчилар тарафидан кўплаб видео ва суратлар тарқатилган, бироқ ширкат бу нарсаларни изоҳламаяпти.

iPhone рақиблари

Apple ширкати рақобатдошлари — Samsung ва Nokia — аввалроқ ўз телефонларининг янги русумларини ўз шайдоларига тақдим этгандилар: Samsung — май ойи бошида, Nokia эса— сентябрнинг аввалги кунлари.

Россиянинг «Вести» ахборот агентлиги Samsung ширкатининг янги — Galaxy S III телефонларини «омадли» ихтиро ҳисоблаб, кореялик телефонсозлар 100 кун ичида 20 миллион дона телефон сотганларини хабар қилди.

Бироқ «Вести» Nokia ширкати ихтиролари Windows Phone 8 платформаларида ишловчи — Lumia 820 и 920 ҳақида илиқ фикрлар билдирмади — вестичиларга кўра, мазкур телефонлар кўпчиликда ёрқин таъсуротлар қолдиролмаган.

Бироқ «Хабрахабр» информацион технологиялар сайти фойдаланувчилари Nokiaнинг янги телефонлари ҳақида ижобий фикрлар билдиришган — уларга кўра, мазкур ширкат смартфонлари камераси ва ишлаш тезлигида ижобий ўзгаришлар бор.

Apple ширкати яна бир рақобатчиси — Тайваннинг HTC ширкати ҳам ўзининг янги телефонлари тақдимоти сентябр ойига белгилаган. 19 сентябр куни ширкат Windows Phone 8 платформасида ишловчи янги телефонини оммага тақдим этади.

Ҳозирча ширкат янги телефон ҳақида маълумот тарқатмаяпти.