Жалолобод: 15 ёшли ногиронни зўрлаган икки киши қўлга олинди

643


Жалолобод вилоятининг Ноокен тумани икки яшовчиси 15 ёшли ногирон қизни зўраганликда айбланяпти. Жалолобод вилояти милицияси бўлими матбуот котиби мўзларига кўра, ҳар икки гумондор изоляторга киргизилган.

15 ёшли Сапаргулнинг онаси Рано Эгембердиева икки кишини ўзининг ногирон қизини уйидан узоқ бўлмаган пахта даласида зўрлаганликда айблаяпти.

Унинг сўздларига кўра, 26 август куни улар уйига аввал улар уйини таъмир қилган 4 киши меҳмонга келган ва уй эгаси билан маст қилувчи ичимлик ича бошлаганлар.

Аёлнинг айтишича, у эрини ўғли ва қизи билан қолдириб ўзи тўйга кетган.

Икки меҳмон — Эмиль ва Латип — имо ишора билан Сапаргулни музқаймоққа бирга бориб келишни чорлашганини ва ундан сўнг ўзи ҳам улар ортидан борганини айтган Эгамбердиеванинг катта ўғли онасига.

Пахта даласида эса йигит ўз синглисини икки кишини зўрлаётганини кўрган ва улардан бирини калтаклач, зўрловчиларнинг ҳар иккаласи қочиб кетган.

Бироқ ҳодисадан кўп ўтмай пахта даласига кийимлари учун қайтган Латип милиция тарафидан ўша куни қўлга олинган. Унинг шериги Эмиль ҳодисадан 5 кун ўтгач 31 авгут куни қўлга олинган.