ҚСДП, «Ата Мекен» ва «Ар-Намыс» янги коалиция тузди

439



ҚСДП, «Ата Мекен» и «Ар-Намыс» фракциялари «Ырыс алды — ынтымак» номли кўпчилик коалициясини тузгани хабар қилинди Жоғўрқу Кенеш расмий сайтида. «Республика» партиясидан Канатбек Исаев бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар ва «Ата-Журт»нинг бир неча вакили янги коалиция билан ҳамкорлик қилишларини билдирдилар.

Янги «Ырыс алды — ынтымак» коалициясига ҚСДП, «Ата Мекен» ва «Ар-Намыс»нинг 67 депутати қўшилгани ёзилди Жўғўрқу Кенеш сайтида.

Мазкур уч партия етакчилари Чинибай Турсунбеков, Ўмурбек Текебаев ва Феликс Куловлар Жўғўрқу Кенешнинг навбатдаги йиғилишида келишим имзоладилар.

Фракциялар лидерлари Бош вазир лавозимига Жанторо Сатибалдиевни кўрсатдилар — у икки кун ичида ҳукумат дастурини тузиб чиқиши керак.

Аввалги «Биримдик» коалицияси «Республика», «Ата Мекен», «Ар-Намыс» ва ҚСДП партиялари тарафидан тузилганди.

Бироқ мазкур коалиция унинг таркибидан 22 август куни “республикачилар” билан ўрталрига совуқчилик тушган «Ар-Намыс» ва «Ата Мекен»нинг чиқишидан сўнг тарқаб кетганди.

«Республика» ва «Ата Мекен» ўртасидаги кескинлик 2012 йилнинг августида юз берганди.

«Ата Мекен» партияси депутатлари «Республика» партияси етакчиси, собиқ Бош вазир Омурбек Бабановни турк бизнесменидан Бишкекнинг «Манас» аэропортидаги аэронавигацион минорани 12 миллион долларга қуришлик эвазига 1 миллион долларлик отни пора сифатида олганини даъво қилгандилар.

«Республика»ўз ўрнида «Ата Мекен» бошчиларини 2010 йилги апрель инқилоби чоғида марадерлик уюштирганликда айблаганди.

30 август куни «Республика» янги коалиция тузилгач, мухолафатга ўтиб кетишни билдирганди.

«Республикадаги» ихтилоф

Бир қатор қирғиз ОАВ «Республика» партияси тўлиқ мухолафатга ўтмаслигини ёзганди.

«Вечерний Бишкек» газетаси интернет таҳририяти 29 август куни депутат Канатбек Исаевга таяниб парламентнинг янги коалициясига «Республика»нинг 7-10 нафар депутати кирмоқчи эканини хабарлаганди.

Исаевнинг ўзи парламент коалицияси тарқаши билан «Республика» сафидан чиқарилганди.

write my essay