МХДҚ: «беш кишини ўлдирган» чегарачи қўлга олиш пайти отиб ўлдирилди

657

Қирғиз қозоқ чегарасида тўрт ҳамхизматчилари ва ҳарбий хизмат ходимининг аёлини ўлдирганликда гумонланаётган шахс қўлга олиниш пайтида отиб ўлдирилганини хабар қилди МХДҚ чегара қўшинлари матбуот хизмати.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинларида хизмат ўтаётган ва 20 августда ўз хизматдошларини ўлдиришда гумонланаётган Балбай Кулбарак уулуни Қозоғистон чегараси ёнида топдилар.

Чегарачи қўлга олиниш пайтида отиб ўлдирилганини хабар қилди МХДҚ чегара қўшинлари мвтбуот котиби Гулмира Борубаева.

«Қўлга олиш пайтида у қуролли қаршилик кўрсатган ва бунинг оқибатида ўлдирилган», —деди жумладан Борубаева.

Котиб сўзларига кўра, ҳарбий хизматни ташлаб қочган шахсни Иссиқкўл вилоятининг Айташ тоғ дараси яқинида топганлар. Қотилликда гумонланаётган чегарачи Нива русумли автомобилини қолдириб қочишга уринган.

Қўлга олиш ишлари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Иссиқкўл вилояти милиция тарафидан амалга оширилган.

Балиқчи ҳарбий прокуратураси беш кишини ўлдирганлик иши юзасидан жиноий иш қўзғаган. Қотиллик сабаблари ҳозирч номаълумлигича қолмоқда.

20 кунги қотилликдак омон қолган 3 чегарачи ҳозирда кўрсатмалар беришяпти.

19 ёшли Кулбарак уулу 20 август куни Иссиқкўл вилояти Ақсуу туманидаги «Эчкилиташ» постида хизмат ўтаётган ўзининг хизматдошларига қарата ўт очганини хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бақит Сейитов.

Ҳодиса ҳақида милицияга чорвачилар хабар қилганлар.

«Уч хизматдоши қочиб кетишга улгурган. Уларнинг қочишига чорвачилар ёрдам берган ва уларни яширишган. Бундан сўнг улар телефон орқали милицияга хабар қилишган», — деди Иссиқкўл ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Сталбек Усубакунов.

Ҳалок бўлганлар таналари экспертиза учун Қорақўл шаҳрига етказилганини хабар қилди МХДҚ чегара қўшинлари матбуот хизмати.

Ҳудди шунингдек ҳодиса май ойида Қозоғистонда ҳам бўлганди — ҳарбий хизматни ўтаётган Владислав Челахни ўзининг 14 хизматдошини ўлдирганликда айблагандилар

Челахнинг ўзи унга қўйилган айбларга иқрор бўлмаяпти.