Ўш вилояти: Вайрон бўлаётган мактаблар сабаб мингга яқин ўқувчи палаткаларда ўқийди

639


Ўш вилоятидаги саккиз мактаб биноси «ўқишга яроқсиз» ҳолатга келганини хабар қилди Ўш вилояти маориф бўлими. Вилоят маъмуриятида янги бино қуришга маблағ йўқлиги сабаб, болалар палаткаларда ўқишга мажбур эканини айтдилар.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги Ўш вилоятининг Қорасув, Новқат ва Олой туманларидаги саккиз мактаб биносининг эскиргани сабаб, ўқишга яроқсиз деб топди.

900дан ошиқ ўқувчи эндиликда палаткаларда ёки ташландиқ уйларда ўқишга мажбур, деди Ўш вилояти маориф бўлими бошчиси Гулнара Мамаева.

«Олти мактаб учун ҳозир палаткалар тайёрлаяпмиз, қолган икки мактаб учун ижарага бино оламиз», — деди вилоят маориф бошқармаси бошчиси.

Ўш вилояти маъмуриятида эса янги мактаб қурилиши учун маблағ йўқлигини айтдилар.

Ўшнинг Қорасув туманидаги Панфилов номли мактаб директори Каримбек Абдуллаев ўзи бошчилигидаги мактаб баҳорги селлардан жабр тортганини айтади.

«Ота оналар келиб: «Қандай қилиб палаткада ўқиш мумкин?» деб сўрашади. Улар сўзларига кўра, бу йил қиш қаттиқ келиши мумкин. Барчаси болалари соғлигини ўйлашади», — дейди Абдуллаев.

Ҳудди шунингдек ҳолат Олой туманида ҳам кузатилди — у ерда маҳаллий ўрта мактабларнинг бири икки йил аввал нураб ўқишга яроқсиз ҳолатга келган, ҳозирда болалар ташландиқ уйларда ўқишни давом эттиряпти.

Олой тумани ҳокими Азиз Аширалиев шу кунларда янги мактаб биносининг пойдевори қуриб битирилганини, бироқ қурилиш қишгача ўз якунига етмай қолишидан ҳавотирда эканини айтди.

«Қурувчилар тезроқ тугатишга ҳаракат қилишяпти. Агар улгиришмаса, бу йил ҳам аввалгидек ўқишни давом эттиришга тўғри келади», — дейди ҳоким.

Йил бошидан бери қирғизистонлик ўқувчиларнинг палаткада ўқишлари биринчи марта кузатилаётгани йўқ.

2012 йилнинг февралида Норин вилоятининг Қизил Белес қишлоғидаги мактаб зилзиладан жабр тортгани сабаб, унинг ўқувчилари палаткаларда ўқигандилар.