Чегаранинг ёпиқлиги сабаб афғонлик қирғизларга юборилиши керак бўлган гуманитар ёрдам қолдирилди

598



Хоруғдаги тўқнашувлардан кейин афғон тожик чегарасининг ёпилиши сабаб, Қирғизистон яна Афғонистоннинг Помир тоғларида яшовчи этник қирғизларга гуманитар ёрдамни юборолмади.

Афғон тожик чегарисининг очилишини кутган ҳукумат афғонлик қирғизларга гуманитар ёрдамни юборишни 15 сентябргача қолдирди.

«Юклар ҳали жўнатилмади. Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара очилишини кутяпмиз», — деди ҳукуматга гуманитар ёрдамни жўнатишга ёрдам кўрсатаётган «Кыргыз Бутагы» ижтимоий фонди бошчиси Айнура Касилова.

Ҳоруғда кечган тўқнашувларнинг сабабидан Қирғизистон 7 август куни жўнатишни режалаштирган гуманитар ёрдамни юборишни бир ҳафтага қолдирганди.

Қирғизистон ҳукуматининг афғонистонлик қирғизларга юборишни режалаштирётган маҳсулотлари асосан озиқ овқатдан иборат.

Озиқ овқат маҳсулотлари билан биргаликда Қирғизистон ҳукумати бир гуруҳ шифокорлар ва ўқитувчиларни юбормоқчи — режага кўра улар Помирда ярим йилдан ошиқ маҳаллий қирғизларга хизмат кўрсатади.

«Ёрдамга муҳтожлар»

«МК Азия» газетаси бош муҳаррири Улугбек Бабакулов Ҳоруғдаги жанглардан аввал афғонистонлик қирғизлар ҳаётини ўрганганди.

Бабакулов Катта ва Кичик Помирда яшовчи маҳаллий қирғизларнинг нима учун гуманитар ёрдамга муҳтож эканини тушунтирди — унинг талқинига кўра, жамиятнинг аксари қорадори истеъмол қилади ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ кенг тарқаган.

Афғонистон ва Тожикистонда жойлашган Помир тоғларига этник қирғизлар 17-18 асрларда кўчиб келишган.
Помирлик қирғизлар асосан чорвачилик билан кун кечирадилар.