Депутат ўғли ва қизилқиялик милиционерлар бир-бирларини калтаклагинликда айблаяпти

377


Ички ишлар вазирлиги депутат Турсунбай Бакир уулунинг ўғли Қанибек Бакировга қарши милицияни «калтаклагани» учун жиноий иш қўзғаши мумкин. Бакировнинг ўзи эса милиция уни «қийноққа» солганини даъво қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) матбуот ҳизмати милиция ходимларини «калтаклаганлик» иши юзасидан суд тиббиёт экспертизаси натижаларини кутяпти.

Вазирликнинг ички ишлар бош бошқармаси бошчиси Мурат Тогуззаковга таяниб хабар қилишича, депутат Турсунбай Бакир уулу ўғли милиционерлар унинг ҳужжатларини текширишмоқчи бўлганларида у ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини «калтаклаган».

Экспертиза натижалари чиққач, вазирлик Бакировга нисбатан жиноий иш очиш ёки очмасликни ҳал қилади.

Қизилқия шаҳар прокуратураси ўз ўрнида депутат ўғлининг милиционерлар тарафидан унга нисбатан «қийноқлар» қўллангани ҳақида топширган аризасини кўриб чиқмоқда.

Депутат ўғлининг қўлга олиниши

Милиция ходимлари Бакировни Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида 11 августдан 12 августга ўтар кечаси қўлга олганлар.

Вазирлик тарқатган хабарларга кўра, милиционерлар таҳмин бўйича иш олиб борганлар — депутат ўғлининг машинасига ўхшаш автоулов қидирувда бўлган.

ИИВ талқинига кўра, ҳуқуқ соқчилари Бакировнинг ҳужжатларини текширмоқчи бўлганлар, бироқ у қаршилик кўрсатиб уларни «калтаклаган».

Бундан сўнг Ички ишлар шаҳар бошқармаси ходимлари Бакировни қўлга олиб милиция бўлимига етказганлар.

Бакир уулунинг ўзи масаланинг бошқача ривож топганини атмоқда:

«Боткеннинг ёмон йўлида унинг машинаси ўчиб қолган. Шу вақтда 4 милиционер келиб уни калтаклаган, қўлларига кишан солган, автомашинадан катта миқдордаги пулни олиб, милиция участкасига олиб боришган, бошига пакет кийгизиб уни қийнай бошлашган», — деб ёзди Бакир уулу «Твиттер» микроблог платформасидаги ўзининг эккаунтида.

ИИВ матбуот хизмати депутатнинг милиционерларга нисбатан қўяётган айбловларнинг барчасини рад этди.