Бакиевлар мулкини ўғирлаганликда гумонланган шахс турмуш ўртоғи депутатни судга бермоқчи

406


Собиқ президент Курманбек Бакиев оиласимулкини ўғирлаганликда гумонланган Абдулла Юсуповнинг аёли депутат Эркин Алымбековни судга беради — аёлнинг таъкидлашича,депутат уни «қўшмачи» деб камситган. Депутатнинг ўзи масала юзасидан шарҳ беришга имконияти йўқлигини билдирди.

Юсупов аёли Рано Жоробаева журналистлар билан учрашув вақтида Алымбеков парламент депутатлари олдида сўзлаганда унга «бўҳтон қилганини» билдирди — у депутатни судга бериш нияти борлигини айтди.

«Мен хозир судга кетяпман, Эркинбек Алымбековга нисбатан шикоят ёзаман. Менинг қўшмачи аёл эканлигимни исботлаши учун унга икки ҳафта мухлат бераман. Агар бу вақт ичида исботлолмаса, мен Оқ уйнинг олдида митингга чиқаман», —деди Жоробаева.

Алымбековнинг ёрдамчиси депутат хизмат учрашувида эканлигини ва у Юсупов турмуш ўртоғи унга қўяётган айбловлар юзасидан шарҳ бера олмаслигини «Клоопга» билдирди.

Юсупов Бакиевлар оиласи мулкини талон-тарож қилганликда гумонланган — Юсупов 2010-йилги апрель инқилоби вақтида талон –тарожни «атамекенчилар» Өмүрбек Текебаев, Райкан Төлөгөнов ва Туратбек Мадылбековлар бошқарганини терговда айтган.

«Мен тўғридан – тўғри Өмүрбек Текебаев, Болот Шерниязов, Райкан Төлөгөнов, [...] Турат Мадылбековлар билан ишлаганман. [...] Бизнинг мақсадимиз Бакиевларни халқни тўнаб олган мулкларини сотилиб кетишига йўл бермаслик(эди). [...] Бироқ кейин аниқланишича, биздан фойдаланишибди, биз «босқинчиларнинг» ролида бўлиб қолибмиз, — деган Юсупов терговда.