Президентнинг янги сайти сентябр ниҳоясида ишга тушади

656



Президент Алмазбек Атамбаевнинг янгиланган сайти сентябр ойи охирида ишга тушади, дея хабар қилди давлат бошчиси матбуот хизмати. Янги сайтнинг июл охирида ишга тушиши ваъда қилинганди, бироқ «техник носозликлар» сабаб айтилган санада сайт ишга тушмаганди.

Сайт устидан олиб борилган иш ўз ниҳоясига етди, деди президент матбуот хизмати етакчиси Нурзат Токтогулова. Унинг сўзларига кўра, сайт устида иш олиб бораётган ходимлар янги сайтнинг ҳимоя даражасини тикширмоқмоқдалар.

Матбуот хизмати етакчиси янги сайт ҳақида маълумотлар журналистлар учун уюштирилувчи тақдимот маросимида берилишини ваъда қилиб президент сайтида нима ўзгаришлар бўлгани ҳақида гапирмади.

Янги сайтнинг июл охирида ишга тушиши ваъда қилинганди, бироқ «техник носозликлар» сабаб айтилган санада сайт ишга тушмаган — хизмат етакчиси қайси носозликлар устида сўз бораётганига очиқлик киритмади.

Президент матбуот хизмати аввалроқ давлат бошчисининг янгиланган сайти Роза Отунбаева президентлиги даврида ишга туширилган сайтдан кўра фойдаланиш учун қулайроқлигини билдирганди.

Қирғизистон президенти портали биринчи президент Асқар Ақаев президентлик даврида ишга туширилган. president.kg номи остидаги домен 2001 йилнинг январида рўйхатга олинган.

Бугунги кунгача Веб архив лойиҳасида сақланиб қолган энг эски президент сайти 2001 йилнинг февралига тегишли бўлиб, у кўк ва оқ ранглардан иборат бўлган.
2002 йилда сайтда бир қатор ўзгаришлар юз бериб, унинг асосий қисми қаҳва рангга ўзгарганди.