Ўшда ҳайвонлар қутуришига қарши вакциналар етишмаяпти

585

Жорий йилнинг апрель ойида Ўш шаҳри яқинида “шарп” билан касалланган ҳайвонларни вакциналаштириш бошланган эди. Шаҳар атрофида 11 та қишлоқ бор, ҳайвонларнинг таҳминий сонини ҳам аниқлашнинг имконияти йўқ, бироқ келтирилган вакцина 600 бош ҳайвонга етди.

Жапалак қишлоқ округининг собиқ бошлиғи Мойдун Ражаповнинг айтишича, бу чора-тадбирлар профилактика мақсадида амалга оширилди. Бугунги кунда қутуриш билан зарарланиш хавфи йўқ, лекин профилактика ўтказиш учун вакцина етишмаяётганини айтади собиқ бошлиқ.

<>, - дейди Ражапов.

Шаҳар ветеринария хизмати бошлиғи Толкун Абдикадировнинг сўзларига кўра, бугунги кунда қутуриш касаллиги вилоятда кучли тарқалган эмас, у асосан Жапалак қишлоқ округининг олис туманларида учрамоқда.

<>, -
дейди Абдикадиров.

Барча дори-дармонларни Бишкекдан келишини ва уларни давлат таъминлашини айтади хизмат бошлиғи.

<>, - дейди Абдикадиров.

Майсалбек Жусуев қишлоқ округи таркибига кирган <> қишлоғида истиқомат қилади. У йирик ёрдамчи хўжаликнинг эгаси сифатида зотдор сигирларни кўпайтириш билан шуғулланади, қарамоғида 50 бош моли бор.

Майсалбек Жусуев <>га берган интервьюсида ҳар бир қишлоқда навбатчи ветеринар борлигини, у ўз вақтида қишлоқни айланиб, барча ҳайвонларни текшириб туришини айтди. Лекин бундай чораларга қарамай, ҳайвонларни қутуриш касаллигидан даволаш қийинлигини қўшиб ўтди фермер.

Унинг сўзларига кўра, эпидемия бошлангудек бўлса, вакциналар барча ҳайвонларга етмайди, бу эса ўз ўрнида нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

<<Менинг фермамда бундай касаллик билан оғриган ҳайвон йўқ.[...] Лекин бизда бундай касалликни бартараф этиш учун вакцина етишмайди. [...] Ҳайвонлар <> [қутуриш] касаллиги олдида ҳимоясиз. Бундай касалликка чалинган ҳайвон баъзида ҳалок бўлади. Лекин бу ҳақда ҳеч ким ҳеч нарса демайди>>, -деб тушунтирди Жусуев.