Футбол бўйича Европа чемпионатини икки қирғиз канали намойиш қилади

579

Қирғизистонликлар ёзда ўтиши кутилаётган Европа чемпионатининг барча ўйинларини маҳаллий телеканаллар орқали кўра оладилар — Қирғизистоннинг икки маҳаллий канали Полша ва Украинада ўтувчи мусобақани олиб кўрсатишларини маълум қилди.

Европа Чемпионати — ёки Евро-2012ни — тўғридан-тўғри эфирда Қирғизистон Ижтимоий канали ҳамда НТС телеканали кўрсатади.

Ҳар канал мусобақанинг барча 31 ўйинини намойиш қилади.

Ижтимоий телерадиокорпорация бош директори Кубат Оторбаевнинг айтишича, улар канали Евро-2012ни намойиш қилиш учун фақат мусобақа ташкилотчиси УЕФА билан шартномани имзолаш қолган.

«Асосийси, шартномалар келишилган ва намойиш учун рухсат олинган», —деди Оторбаев.

НТС телеканали бошчиси Бақитжан Аманов сўзларига кўра, канал ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионати финал ўйинларини намойиш қилади.

«Иккала канал ҳам бир вақтда намойиш қилади — бир жойда мухлислар КТРни кўрса, бошқа жойда НТСни кўриши мумкин. Биз ҳар иккаламиз ўйинларни бир вақтда кўрсатишга келишдик», —деди Аманов.

КТРнинг спорт бўлими муҳаррири Қубан Атабеков сўзларига кўра, барча ўйинлар тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинади.

Евро-2012 намойиши учун яна бир даъвогар — Бишкек Мустақил Канали (НБТ) — УЕФАнинг жавобини кутяпти.

Европа чемпионати гуруҳ ўйинлари 8 июндан 19 июнгача давом этади — бу кунлари кунига икки ўйин ўтиб, уларнинг биринчиси Бишкек вақти билан 22:00да бошланса, иккинчиси 00:45да бошланади.

Чорак финал, ярим финал ва финал ўйинлари фақат тунги соат 00:45да бошланади.

Мусобақанинг финал ўйини Киевнинг Олимпийский майдонида ўтади.