Футзал бўйича Осиё чемпионати: Японияга ўйинни бой берган Қирғизистон мусобақани тарк этди

368



Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё чемпионати чоракфиналида Японияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди – Амиржан Муканов шогирдлари жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Япониялик футболчилар Қирғизистон дарвозасини ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ ишғол қилишга эришди – ўнг қанотдан ҳужум бошлаган япон ҳужумчиси Хенми Кацутоши узоқдан дарвазага зарба йўллади ва қирғизистонликлар дарвозабони Кирилл Ермоловни доғда қолдирди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимидиа қирғизистонлик футболчилар юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадилар ва ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади.

Японияга бой берилган ўйин Қирғизистонни 2012 йилда ўтувчи Жаҳон чемпионати йўлланмасидан ҳам мосуво қилди.

Футзал бўйича Осиё чемпионати чоракфиналида Қирғизистон термаси қаторасига 3 марта Японияга дуч келди. Аввалги икки ўйинда ҳам япониялик чарм тўп усталари қирғизистонлик ҳамкасбларини ер тишлатганди. Ҳар иккала ўйин йирик 0:4 ҳисобида Япония фойдасига ҳал бўлган.

Терма жамоа тарихида энг яхши кўрсаткичлар 2005-2007 йиллар бўлган эди. Ўшанда Қирғизистон мусобақа ярим финалигача қаторасига уч марта чиққан.

Бироқ у вақтларда Осиё футбол жамоалри учун Жаҳон чемпионатида озроқ ўрин ажратилар эди, шу сабабдан Қирғизистон ўз тарихида бирор марта мундиалга чиқиш бахтига эришолмаган.

2012 йилдан эса Осиё учун берилувчи квоталар сони тўрттагача кўпайтрилган эди – бу Осиё чемпионатининг барча япим финалчилари жаҳон биринчилигига йўлланмани қўлга киритишини англатади.

Чоракфиналнинг бошқа ўйинларида Австралия Қувайтни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақанинг 10 карра чемпиони Эрон термаси Ўзбекистонни 6:3 ҳисобида доғда қолдиргаан бўлса, гуруҳ ўйинларида Қирғизистонни енган Тайлан термаси Ливандан 3:2 ҳисоби билан устун келди.