Ўшнинг Масалиев ҳиёбонида янги фаввора қурилади

533

Ўшнинг Нурманов кўчасидаги йўлнинг айлана қисми ва Масалиев ҳиёбонида таъмир ишлари олиб борилмоқда. Қурувчилар режа бўйича бир ойда тугатилиши керак бўлган таъмир ишлари автомашиналарнинг доимий оқими туфайли чўзилиши мумкинлигини билдирмоқдалар.

Ўш шаҳар капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Улугбек Матисаковнинг айтиши бўйича йўлнинг бу қисми ёнидан “Яккалик” канали оқиб ўтгани боис, ундаги сувдан айлана ичидаги гулларни суғориш учун фойдаланиш мумкинлигини айтди.

Ўш шаҳар бош архитектори Нурлан Баетовнинг айтишича, йўлнинг бу қисмида 30 йил мобайнида таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

“Кўкаламзор худуд ва фаввора бўлади. [...] У ерда кичкина фавворачалар ва насос бўлади”, - дейди Баетов.

Айни пайтда ариқдан келган сув ҳисобига насослар ишлаши учун минимал даражада электр энергияси сарфланади.

Бугунги кунда йўлнинг айлана қисмидаги бетон тўсиқлар қайта таъмирдан чиқарилди ва қурилиш техникалари доимий ишлаб турибди. “Айлана” атрофидан ариқ канал ўтказиш керак, шунингдек насос қурилмалар ўрнатиш лозим.

Матисаковнинг айтишига қараганда, йўлнинг айлана қисмини таъмирлаш ва фаввора ўрнатиш учун маҳаллий кенгаш депутатлари маблағ ажратиб беришган.

“Бунинг учун бюджет маблағидан 5 миллион сом ажратиб берилди. 1- октябрда шаҳар кунига қарата фойдаланишга топширамиз”, - дейди Матисаков.

“Клооп” мухбири қурилиш яқинидаги уйларда истиқомат қилаётганлар ўртасида сўровлар ўтказиб бу ердаги аҳоли шаҳар маҳаллий ҳокимиятининг бу ташаббусини қўллашларига гувоҳ бўлди.