Таласда педофилликда гумонланаётган шахс қўлга олинди

599



Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Талас вилоятининг Манас туманида беш ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланаётган шахсни қўлга олдилар. Гумондорнинг 11 апрел куни қизча ёлғиз қолган уйга кириб жиноят содир этгани тахмин қилинмоқда. Айбланувчи ўз айбига иқрор бўлмаяпти.

Милиция қизнинг зўрланишида айблаб Манас районида яшаб келган 24 ёшли шахсни қўлга олганлар.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, зўрлаш ҳақидаги хабар келиб тушгач, участка нозири тезкор-тергов тадбирларини ўтказган ва жиноятдан бир кун ўтиб тахминий жиноятчини қўлга олган.

Жиноятда гумонланаётган шахс учун суд-медицина, суд-биологик ва суд-руҳий текширувлар тайин қилинган.

Жабрланган қиз эса касалхонага олиб борилган ва ҳозирда уни жарроҳлик амалиёти учун тайёрламоқдалар. Шифокорларнинг айтишича, қиз соғлигига жиддий жароҳат етказилган, унинг аҳволи ҳамон оғирлигича қолмоқда.

Қизча билан руҳшунос иш олиб боряпти.

ИИВнинг хабарларига кўра, қиз онаси қўшниларга ёрдам бераётган пайтда жиноятчи қиз ухлаб ётган хонага кирган ва уни зўрлаган.

Терговнинг таҳминича, ухлаб ётган қизчани жиноятчи уйнинг бошқа хонасига олиб кирган ва жиноят содир этган.
Жиноятда гумонланаётган шахс адвокати Алтинай Жаманкараеванинг айтишича, унинг ҳимояси остидаги шахс унга қўйилаётган айбга иқрор бўлмаган.

Жаманкараеванинг сўзларига кўра, абланувчи ва қизча онаси жинсий муносабатда бўлган.

Уйда ҳеч ким йўқлигини кўргач, айбланувчи уйга кирмай кетганини айтади адвокат.

Ҳимоячи биологик экспертизадан умид қилаётганини айтади. Унинг фикрича, мазкур экспертиза унинг ҳимояси отсидаги шахснинг беайб эканини исботлайди.

Апрел ойи бошидан бери ИИВ бола зўрлангани ҳақидаги ҳодисани хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг 9 апрел куни милиция «Аламедин-1» кичик районида жиноят жойида педофилликда гумонланаётган шахсни қўлга олган эди.

У 6-8 ёшли қизчани зўрлаётган пайт милиция ходими тарафидан ушланган эди.

2011 йил бошидан Зўравонлик ва шафқатсизликдан жабрланган болаларга ёрдам маркази гўдаклар зўрланган саккиз ҳолатни қайд этганлар.

Муаллиф: Эльвира Акимова