Адвокат: ўшлик новвой ўғирликда айбланиб уч кун «қийноққа солинган»

596


Жабр тортган ўшлик новвой Дильшат Набиджановнинг адвокати Нурия Бекмурзинанинг айтишича, унинг ҳимояси остидаги шахсни милиция телефон ва тилла буюмларни ўғирлаганликда айблаб 30 март куни қийноққа солган. Милиция масала юзасидан изоҳ бермаяпти.

Адвокатнинг сўзларига кўра, милиция 30 март куни Набуджановлар оиласига бостириб кириб, телефон ва тиллаларни қайтаришни талаб қилиб уй эгасини калтаклай бошлаган.

Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Дильшат ва унинг ҳомиладор хотинини номаълум жойга олиб кетганлар.

«Тасаввур қиляпсизми, беш қуролланган киши хотинини туртиб, уй ичига киряпти. Улардан бири ошхонага кирган. Бу пайда Дильшат қўлини юваётган бўлган. Уни яланогёқ ҳолда аёли билан олиб чиқиб, олиб кетишган», — дейди адвокат.

Милия ходимлари новвойни телефон ва тиллаларни қайтаришни талаб қилиб уч кун номаълум уйнинг ер тўласида ушлаб ўтирганлар. Унинг аёлини эса 31 март куни соғлиғи ёмонлашгани туфайли қўйиб юборганларини айтади юрист.

Новвойнинг уйини тинтув қилиш пайтида унинг уйидан пистолет топилган. Бироқ адвокат Бекмурзина унинг ҳимояси остидаги шахс ва унинг аёли тутқунликда ушлаб турилганда пистолет уйга бошқалар тарафидан ташлаб қўйилган, деб ҳисоблайди.

«Аёли эрини топиб беришни сўраб Ўш вилоят прокуратурасига мурожаат қилган. Улар бўлса: у сенинг эринг, агар бирортасига айтадиган бўлсангиз, биз уни қўлга оламиз, чунки уйингиздан пистолет топишган», — деди Бекмурзина.

Ҳозирда Набуджановга нисбатан тилла ва қўл телефонини ўғирлаганликда айблаб жиноий иш қўзғатилган. Йўқолган буюмлар топилгани йўқ. Новвойнинг ўзи жиноятга алоқаси йўқлигини билдирмоқда.

Мазкур ишни олиб борган Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси терговчиси Жоомарт Кушбаков ҳодисани шарҳлашдан бош тортди.

Бироқ бу иш ҳақида оммавий ахборот воситаларига хабар бермаслик ҳақида буйруқ келганини қўшиб ўтди.

Қирғизистон ҳуқуқ ҳимоячилари ҳуқуқ тартибот органларида қийноқлар қўлланиши ҳақида айтиб келадилар.

Муаллиф: Зарина Абдурахман кызы