Эриган қор Олойдаги Қўқон хонлиги давридан қолган деворни вайрон қилди

695


Қиш мавсуми давомида унинг атрофида тўпланиб қолган қор эриши натижаси XIX аср девори қисман бузилди. Бу девор Қўқон хонлиги даврида бугунги Ўш вилоятининг Олой тумани ҳудудида ҳимоя учун ҳизмат қилган .
1840 йилда бунёд этилган девор, апрел ойининг биринчи кунларида унинг атрофида йиғилиб қолаган қор бирданига эриши натижасида жиддий зиён кўрди.

Қор баландлиги вайрой бўлган жойда икки метрни ташкил этган, дейди маҳаллий «Чоң-Алай жаңырыгы» газетаси муҳаррири Жалалидин Маширапов.
Унинг сўзларига кўра, лой деворнинг 25 метри вайрон бўлган - бу ўлчам унинг учдан бир қисмини ташкил этади.
«Қор кўп бўлган жойларда - девор сувни бутанлай ўзига шимиб олган ва шунинг учун қор эриши билан, девор вайронага айланган», - дейди Маширапов.

Маширапов сўзларига кўра, деворнинг жанубий томони энг кўпроқ шикастланган.

Қулдатка қўрғони

Тарихий ёдгорлик Ўш вилоятининг Чон-Алай тумани Дароот-Коргон қишлоғида жойлашган – Ўш шаҳридан таҳминан 300 километрлар узоқликда.
У Қўқон хонлиги даврида мудофаа мақсадида барпо этилган бўлиб, ўша давр ҳарбий қўмондон номига бағишланиб «Кулдатқа қўрғони» номи остида маълумдир.

Кейинчалик девор Россия Империяси қўшинларига қаршилик кўрсатишда фойдаланилган, дейди Ўш давлат университети тарихчиси Чиникан Сатибалдиев.
Сатибалдиев сўзларига кўра, девор бузилишига унинг мол бозорининг бир қисми бўлиб келганлиги оқибати бўлиши мумкин.
«Бу жой – бизнинг тарихий меросимиз, бироқ ҳеч ким бунга эътибор бермайди. Маҳаллий аҳоли ҳам эътибор қаратмайди. Одамларнинг ўзлари деворни вайронага айлантирди», - дейди Сатибалдиев.
«Заман-Кыргызстан» газетаси 2009 йилда деворнинг аянчли аҳволи ҳақида ёзган эди – нашриёт маълумотларига кўра, ўша пайтда у ўз узунлигинг учдан бир қисмини йўқотган эди.
Ўшанда нашриёт аҳолининг тарихий ёдгорликка бепарволигига урғу берган эди.

Қайта тикланиш эҳтимоли

Журналист Маширапов деворни ҳеч ким асрамаганлигини айтади.

«Октябр инқилобидан сўнг девор қаровсиз қолди ва бу жой ҳирмон омборига айлантирилди. Девор вақти-вақти билан вайрон бўлар, бироқ унин қайта тиклашар эди», - дейди Маширапов.

Дароот-Коргон яшовчиси ва Чон-Алай ёшлар кенгаши раҳбари Алтимиш Акимов сўзларига кўра, деворнинг вайрон бўлиши маҳаллий аҳолининг таажжубига сабаб бўлди.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқ фаоллари яқинлашиб келаётган ёзда деворнинг қулаб тушган қисмини таъмирлашни режалаштирмоқда.

«Биз ёшларни жалб қилиб деворни тиклашимиз лозим. Аҳоли ушбу вазият юзасидан жуда таажжубланмоқда, баҳорда биз деворни қайта тиклаймиз», - ваъда беради Акимов.

«Давлат даражасида ҳеч қанақа экспедиция ўтказилмаган. Фақатгина олимлар келган, бироқ ҳеч қанақа архелогик, этнографик тадқиқот ўтказилмаган», - дейди журналист.

Чон-Алай тумани акими Азиз Аширалиев, вақт озлигини баҳона қилиб «Клооп»га мавзу юзасидан изоҳлар беришдан беришдан бош тортди.

Муаллифлар: Кадича Рыскулова ва Бектур Искендер