Қирғизистонлик ўқувчи Самарадаги олимпиадада учинчи ўринни эгаллади

624


Норин шаҳридаги тўққизинчи синф ўқувчиси Калима Тиленбаева Самарада бўлиб ўтган “ИнтеллеТ” номли олимпиаданинг ягона қирғизистонлик совриндорига айланди. Мусобақада 10 давлатдан йиғилган мактаб ўқувчилари беллашди.

Россия, Қирғизистон, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Покистон, Испания, Германия, АҚШ ва Хитойнинг 2-11 синф ўқувчилари “ИнтереллекТ” олимпиадасида ўзаро беллашди.

Калима Тиленбаеванинг хотира, эътибор, фикр доираси ва тасаввури, унга энг зўр тўққизинчи синф учлигида беллашишга имкон берди.

Айнан шу кўрсаткичларга кўра “ИнтеллекТ” олимпидаси ўқувчилари боҳаланади.

Тўққисзинчи синф ўқувчилари орасида биринчи ва иккинчи ўринларни Самаралик Андрей Белоусов ва Харковлик Анастасия Вороненко эгалладилар.

Олимпиадага Қирғизистондан шунингдек яна уч ўқувчи – Кубаничбек Арисов, Бегимай Элеман кызы, Нурмырза Максатбек уулулар ҳам боришди.

Улар олимпиадада тақдим этилган саккиз номинациядан учтасида номзодга айландилар - “нутқ тезлиги ва тиниқлиги”, “аниқ хотира”, “динамик тасаввур”, “қатъий эътибор”, “систематик фикрлаш”, “образли фикрлаш”, энг тез қарор қабул қилиш” ва “метин мантиқ”.

Ташкилотчилар сўзларига кўра, мактаб дарслари асосида тузилган мусобақа, иштирокчилар интелект даражасини бош қотирма ва мантиқий топшириқлар орқали баҳо беришга имкон беради.

Ҳар йили ўтказиладиган «ИнтеллекТ» олимпиадаси 1997 йилдан бери рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Олимпиадани ўтказиш эстафетаси, мусобақа гуруҳ беллашувида энг зўр бўлиб чиққан шаҳарга берилади.

Муаллиф:Любовь Шевченко