Ломбардлар хўжайинлари патентлар нархини “кўтарилган” деб ҳисобламоқдалар

550


Солиқ кодексидаги сўнгги ўзгартиришлар киритилгандан сўнг Қирғизистондаги ломбардлар ҳар ой 15 минг сомлик патент сотиб олишга тўғри келади. Ломбардлар хўжайинлари патенлар нархи “жуда кўтарилган” деб ҳисоблайдилар.

Парлемент қарорига кўра, эндиликда қисқа муддатли қарзлар берувчи идоралар (ломбардлар) фаолият кўрсатиш учун ҳар ой мунтазам равишда патент сотиб олишлари керак.

Ломбард соҳиблари нархи 15 минг сом турувчи патентларни сотиб олишлари шарт бўлади.

Давлат солиқ хизмати маълумотларига кўра, Қирғизистонда 415 ломбард фаолият кўрсатиб келмоқда, улардан 150таси Бишкекда жойлашган.

Бу каби меъёр, депутатлар фиерига кўра давлат хазинасига ҳар йили 73 миллон сомдан зиёд даромад келтиради.

Қонун лойиҳаси учинчи ўқиш депутатлари томонидан маъқулланган, ва президентга имзо қўйиш учун жўнатилган.

Ўз навбатида ломбардлар хўжайинлари патентларнинг ушбу нархига қарши.

Улар сўзларига кўра, агарда патент солиқ қийматидан баландроқ бўладиган бўлса, унда ломбардлар ҳеч қандай фойда олмайди.

Айни пайтда ломбардлар эгалари, патентнинг жуда қулай эканини айтмоқдалар. Солиқ хизматининг доимий текширувлари тўхташи мумкинлигини айтади пойтахт ломбардларидан бири соҳиби.


Автор фото: ELF