Мэрия: троллейбусларда вай-файни ваъда қилган ширкат «йўқолиб қолди»

580


Бишкек мэрияси шаҳарнинг троллейбусларида бепул вай-фай ўрнатишни таклиф қилган «Тезком» ширкати бир ойдан буён алоқага чиқмаётганини айтди. «Тезком»нинг ўзи воқеани шарҳлашдан бош тортди.

Троллейбус бошқармаси бошчиси Геннадий Милицкийнинг айтишича, бепул Интернетни ижтимоий транспортларда ўрнатиш таклиф қилингач, «иш ўрнидан жилмаган» ва уни таклиф қилган компания «йўқолиб қолган».

Унинг айтишича, бир ой аввал – март ойининг бошида «Тезком» транспорт телевидениеси шаҳар бошқармасига муниципиал транспортга вай-фай ўрнатишни таклиф қилган.

«Таклиф қилишдан нарига ўтишмади, келиб шартнома имзолашлари керак эди, бироқ йўқолиб кетишди», – деди Милицкий.
«Тезком» директори масала юзасидан изоҳлар беришдан бош тортди.

Айни пайтда, бунгача «Тезком» троллейбус бошқармаси билан реклама ўрнатиш бўйича ҳамкорлик олиб борган.

«Бишкек троллейбусларида бепул вай-фай ўрнатишмоқчи» номли мақола остида 4 апрел куни «Клооп» бу ҳақда ёзганди ва мақолада номаълум ширкат шаҳар бошқармасига троллейбусларда бепул Интернет ўрнатишни таклиф қилганлигини айтганди.

«Новый репортер» нашриёти ўзининг 9 апрел кунги мақоласида вай-фай ҳақидаги маълумотни миш-мишга тенглаб, қирғизистонлик ҳеч бир провайдер техник жиҳатдан бепул вай-файни ўрнатишни режалаштирмаётганлигини ёзди.

Бироқ Геннадий Милицкий ҳамда троллейбус бошқармаси тендер ва харидлар бўйича мутахассис Максат Иманкожоевлар «Клоопга» бепул вай-файни ўрнатиш бўйича «Тезком»дан таклифлар келиб тушганини тасдиқладилар.

Бепул вай-файни ўрнатиш ғоясини ғарб давлатлари тажрибасига таянган ҳолда амалда ошириш кўзда тутилганди. Мазкур минтақада шу тариқа ёшларни ижтимоий транспортда юришга жалб қилишга ҳаракат қиладилар.

Бепул Интернет билан ҳозирда Россия, Англия, Германия, Франциянинг бир қатор шаҳарларидаги троллейбуслари таъминланган.

Муаллиф: Зарема Султанбекова