Норин вилояти: мактаб директори ўқувчини калтаклаганликда шубҳаланмоқда

416


Норин вилояти Ат-Баши туманидаги мактаб директори ўн биринчи синф ўқувчисини калтаклашда айбланмоқда. Боланинг ота-онаси шикоятномаларини бола отдан йиқилиб тушди, деб қайтариб олган. Директор масала юзасидан шарҳ беришдан бош тортмоқда.

Норин вилоят прокуратураси боланинг онаси ариза ёзгач, мактаб директори Эсенбек Сатибалдиевга нисбатан жиноий иш қўзғатган.

Бироқ Сатибалдиевнинг “оилавий шароит туфайли” ишдан кетишидан сўнг, у ўқувчини отдан йиқилиб тушганини айтмоқда.

Жабрланган бола синфдошлари мурожат этган мамлакат бош ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Акун директор бола ота-онаси билан келишиб олганлигини айтмоқда.

Унинг сўзларига кўра, боланинг онаси суҳбат чоғида калтаклаш далилини яширишга қарор қилганлигини тасдиқлаган.

«У [Сатибалдиев] мен билан келишишга ҳаракат қилди, бироқ мен буни рад этдим, чунки бу ерда бола жабр кўрган ва мени бунга ҳаққим йўқ», - деди Акун.

Норин вилояти омбудсмани вакили директор болани ўқитувчилар билан жанжаллашгани учун дўппослаганини айтди.

Калтакланган бола отаси Акилбек Жунусукун уулу ҳодиса юз берган пайтда сафарда бўлган ва ҳозирда ўғлини отдан йиқилиб тушган деб айтмоқда.

«Мен қўшни қишлоқда эдим. Мен уйга қайтганимда, у [Акилбекнинг ўғли] отдан йиқилиб тушганини айтди ва эртаси куни биз уни касалхонага олиб бордик. Ҳозирда унинг аҳволи яхши. Эртага эса унга жавоб беришади», - деди ота.

Собиқ директор ва прокуратура изоҳлардан бош тортмоқда.

Муаллиф: Гулбадам Камчыбекова