Июл ойидан Ўш ва Истанбулни тўғридан-тўғри авиақатнов боғлайди

682

Авиация агентлиги «Турк ҳаво йўллари» ширкатига Ўш ва Истанбул ўртасидаги янги авиақатновни очишга рухсат берди.
Хабарларга кўра, смолетлар ўз қатновлари бўйича парвозларини 16 июлдан бошлайдилар.

Гражданлик авиацияси агентлигининг маъмурий бўлим бошлиғи Алимбай Абакиров «Турк ҳаво йўллари» ширкати учоқлари учун Туркиянинг энг катта шаҳри Истанбул ва Қирғизистоннинг жанубий пойтахти Ўшни боғловчи авиақатновни амалга оширишга рухсат берган хужжат имзоланганини тасдиқлади.

Учоқлар Ўш ва Стамбул ўртасида ҳафтасига уч марта қатнайдиган бўлди.

Абакировнинг айтишича, янги рейснинг очилиши ҳукуматлараро олиб борилган сўзлашувларнинг натижаси бўлди.
Қирғизистон мустақилликка эришганининг биринчи йилларидан бошлаб йўлга қўйилган Станбул ва Бишкек ўртасида авиақатнов ҳозирда ҳар куни амалга оширилади.

Ўш аэропорти коммерция бўлими ходими Мирлан Нишанбаевнинг «Клооп»га хабар қилишича, Истанбулга биринчи рейс 2012 йилнинг 16 июлига режалаштирилган.

Чипталарнинг нархи қанча бўлиши ҳозирча расман эълон қилингани йўқ.

«С.A.T.» сайёҳлик ширкатида «Клооп» мухбирларига мазкур авиақатнов чипталари сотувга чиққанини айтдилар.
Ширкат маълумотларига кўра, ҳар икки тарафга эконом-класс чиптанинг нархи тақрибан 800 АҚШ долларини тузади.
Авваллари ўшликлар Истанбулга фақат Бишкек орқали уча олардилар.

Ҳозирда Бишкекдан Истанбулга етиб олиш учун ўшликлар таҳминан 920 доллар сарфлашлари керак.

Европага очилган йўл

Бугунги кунгача Ўшдан фақат Россиянинг бир қатор шаҳарлари —Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбург, ва Хитойнинг Урумчи шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилганди.

«Кыргыз Концепт» сайёҳлик фирмаси бошчиси Данияр Аманалиев фикрича, янги рейснинг очилиши Ўшнинг ривожланишига яхши таъсирини кўрсатади.

«Ўш учун бу Европанинг очилиши демакдир. [...] Жанубда меҳнат миграцияси жуда ривожлангани барчага маълум, бу эса муҳожират нафақат Россияга, балки Туркияга ҳам очилишини билдиради», — дейди Аманалиев.

2012 йилниг апрел ойида «Эйр Бишкек» ширкати Туркияга бўлган қатновларини тўхтатгандан кейин, «Турк ҳаво йўллари» Қирғизистондан Туркияга бўлган парвозларининг монополистига айланди.

«Эйр Бишкек»нинг ўзида Истанбулга бўлган рейснинг ёпилишини «иқтисодий эффектнинг йўқлиги» билан изоҳладилар.
Улар сўзларига кўра, «Турк ҳаво йўллари» ширкати бошқа қатновлардан тушиши мумкин бўлган фойда эвазига Қирғизистон бозорида ўз касоди учун ишлаши мумкин.

Айни пайтда қирғизисонлик ширкатлар бу шароитда ишлай олмасликларини айтади компания ходимлари.