Бишкек-Ўш автотрассасидаги автоҳалокатда тўққиз киши ҳалок бўлди

574



Фавқкулотда ҳолатлар вазирлиги МАЗ ҳамда «Тойота» русумидаги автомобиллар тўқнашуви тўққиз киши ҳаётига зомин бўлганини хабар қилди. Йўл ҳаракати хавфсизили бош бошқармаси маълумотларга кўра, «Тойота» ҳайдовчиси қарама қарши йўлда турган МАЗга бориб урилган.

Автоҳалокат Бишкек Ўш автойўлининг 197 километрида содир бўлди. Хабарларга кўра, «Тойота» минивени ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама қарши йўлга чиқиб кетган.

Тўқнашув натижасида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси «Тойота Превиа» йўловчилари бўлган.

Вазирлик тарқатган хабарда минивен ҳайдовчиси автомобил бошқарувини йўқотган ва қаршисида келаётган юк автомобилига келиб урилгани, МАЗ ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилгани, бироқ бунга улгирмагани айтилади.

Ҳалок бўлганлар жасади ҳалокат яқинида жойлашаган Қораболта моргига олиб борилганини хабар қилади вазирлик.

Юк машинаси ҳайдовчиси Турар Жангазиев бир неча енгил жароҳат олган ва тиббий ёрдам олишдан бош тортган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати минивен Ўш вилояти томон кетаётган бўлганини хабар қилди.

Марҳум бўлганлар рўйхати:

• Минивен ҳайдовчиси — Болотбек Кудайбердиев, 45 ёш, Ўш вилоятининг Новқат тумани яшовчиси бўлган;
• Йўловчи Гульдар Алиева, 23 ёш, Ўш вилояти, Кенеш қишлоғи яшовчиси — йўловчи Чынара Шерматова, 42 ёш, Бишкек — йўловчи
• Кыяз Курбанов, 28 ёш, Алашан қишлоғи, Ўш вилояти — йўловчи
• Эльдияр Изимов, 25 ёш, Кенеш қишлоғи, Ўш вилояти — йўловчи
• Абдыкадыр Мамытов 37 ёш, Новқат тумани, Ўш вилояти — йўловчи
• Альсира Исманова, 14 ёш, Рухий Мурас жилмассиви, Бишкек — йўловчи
• Кылымбек Исманов, 12 ёш, Рухий Мурас жилмассиви, Бишкек — йўловчи
• Айнура Боронова, 26 ёш, Айры-Там қишлоғи, Жалолобод вилояти — йўловчи