Қирғизистондаги энг катта масжид ҳукумат ажратгандан ҳам кўпроқ жойни эгаллади

434


Ўшдаги Сулаймон тоғи этагида қурилган мамлакатнинг энг катта масжиди мэрия ажратган ҳудуддан ҳам кўпроқ ерни эгаллади. Шаҳар мутасаддилари қурувчига нисбатан маъмурий чоралар қўлламади.

Ўшнинг Сулаймон тоғ деб номланган жомеъ масжиди 11 июн куни очилди ва мамлакатнинг энг катта масжиди қатори танилди. Масжид ўзига бир вақтнинг ичида 20 минг кишини сиғдира олади.

Масжид биноси ҳамда унинг атрофидаги ер шаҳар мэрияси масжид учун ажратган ҳудуддан ҳам кўпроқ жойни эгаллади. Қурувчилар бу жойларни масжид атрофини кўкаламзорлаштириш учун фойдаланганлар.

«Ҳозир қурувчилар кўкаламзорлатиш ишларини олиб боришяпти. Уларга ажратилган жойдан ҳам кўпров ерни эгаллаб олишди.Аслида уларга 78 соток ажратилган эди, бироқ улар 1,5 гектарни эгаллашди” дейди тарихий бино қурилишига муносабат билдирган «Сулайман-Тоо» музей комплекси директори.

Ўш мэрияси матбуот ҳизматида бир қатор арб мамлакатлари ҳамда Бутун дунё ёшлар ассамблеяси масжид қкрилиши учун 600 минг доллардан пул ажратганини билдирдилар.

Шаҳар ҳукуматининг ўзи эса 78 сотох ерни фойдаланиш учун берган ва берилган майдондан ҳам кўпроқ ерга қурилиш олиб борган қурувчиларга маъмурий чоралар кўрмаган.

Ўш қозияти вакили Абдушукур ҳожининг айтишича, шаҳардаги марказий Имом бухорийй номидаги масжиддан фарқли ўлароқ, Сулаймон тоғ янги масжиди бутун жанубликлар учун қурилгани учун, у кўпроқ жойни эгаллаган.

Шаҳарнинг бош архитектори Нурбек Баетовнинг сўзларига кўра, масжид қўриқланувчи ҳудудда қурилган.

Бироқ, Турғунбаевнинг айтишича, масжид қурилиши ҳақидаги қарор Сулаймон тоғининг Юнесконинг мерослар рўйхатига киргунча қабул қилинган.

Баетов сўзларига кўра, музей комплекси масжид қурилишига қаршилик кўрсата олмайди, бу ҳолда Юнеско тоғни ўз мерослари сафидан чиқариб ташлаши мумкин.